09:41 / 31.10.2015
2766

Пентагон: АҚШнинг махсус қўшинлари сўнгги ой давомида Суриянинг шимолида бўлишади

Пентагон раҳбари Эштон Картер Сурияга юбориладиган қўшимча кучлар ҳақидаги маълумотни инкор этмади.

"Биз ҳаётда ўз самарасини бераётган методлар бўйича ҳаракат қилишда давом этамиз, - деди айни дамда иш юзасидан Аляскада бўлиб турган вазир. – Биз ИШИД жангариларига қарши курашаётган гуруҳларга ёрдам беришнинг янги ва замонавий усулларини ўйлаб топамиз ҳамда уларни ривожлантирамиз”.

Картернинг таъкидлашича, АҚШ Сурияга юбориладиган махсус қўшинларнинг қандай рол ўйнашини ўрганишда давом этади.

Унинг ишонч билан айтишича, Сурия шимолига жўнатилаётган ҳарбийларни юқори хавф кутиб турибди.

"Бизнинг маҳаллий қуролли гуруҳларни қўллаб-қувватлашдаги фундаменталь ролимиз ва стратегиямиз ҳарбийларимизни хавф остига қўядими? Ҳа, шубҳасиз”, - деди вазир.

Top