07:53 / 01.11.2015
3321

Emirates авиакомпанияси Синай яримороли устидан парвозларни тўхтатди

Дунёнинг энг катта авиакомпанияларидан бири Emirates Россиянинг A321 самолёти Синай яриморолида қулаши сабабли бу яриморол устидан парвозларни амалга оширишни тўхтатди. Россия самолёти яриморол ҳудуди устидан учиб ўтаётганда фалокатга учраган. Бу ҳақда компания вакилига иқтибос келтирган ҳолда France Presse ахборот агентлиги маълум қилди.

“Emirates айни пайтда, қўшимча маълумот пайдо бўлмагунча, Синай яримороли устидан парвозларни амалга оширмайди. Биз воқеаларни кузатиб бормоқдамиз”, деб айтди компания вакили.

Бундан аввал Германия ва Франциянинг энг йирик авиакомпаниялари Lufthanza ва Air France ҳам яриморол устидан парвозларни тўхтатишини маълум қилганди.

Авиакомпанияларнинг бундай қарор қабул қилишига ОАВларда ИШИД террорчилик гуруҳининг гўёки бу фалокатга алоқаси борлиги ва самолётни уриб туширгани ҳақида хабарлар пайдо бўлгани сабаб бўлган.

Top