10:47 / 01.11.2015
4149

ФИА президенти: Михаэль Шумахер курашишда давом этмоқда

“Формула 1” бўйича етти карра жаҳон чемпиони германиялик автопойгачи Михаэль Шумахер ҳаёти ва соғлиғи учун курашишда давом этмоқда. Бу ҳақда Мексикада бўлиб ўтган Гран-при вақтида Халқаро автоспорт федерацияси раҳбари Жан Тодт маълум қилмоқда, деб хабар беради "Автоспорт" нашри.
2013 йилнинг декабрь ойида Франциянинг Мерилбеле тоғли курортида Шумахер чанғи учаётган вақтида жиддий жароҳат олган эди. Пойгачи кўп қон йўқотиш ва миянинг ярим шарига зарар етказилган бош суяк-мия жароҳати билан шифохонага етказилганди. 2014 йилнинг сентябрь оийда у ўзининг Швейцариядаги вилласига ётқизилган, ўша ерда соғлиғи бироз жонланганди. Аммо шундан бери унинг саломатлиги борасидаги янгиликлар камнамо бўлиб қолганди.
"Михаэл – менинг энг яқин дўстим. Унинг оиласи мен учун жуда қадрли, - деди Тодт. – Мен уни кўргани тез-тез бориб тураман. У саломатлиги учун қаттиқ курашмоқда ва биз ҳам унинг оиласи билан бирга Михаэлнинг соғлиғи учун курашишда давом этишимиз шарт”.

Эслатиб ўтамиз, Михаэл Шумахер Жан Тодт қўли остида Ferarri жамоасида кетма-кет беш карра жаҳон чемпиони бўлган.

Top