14:47 / 01.11.2015
16873

Ислом Каримов АҚШ давлат котиби билан учрашди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов бугун Самарқанд шаҳрида мамлакатимизда илк бор расмий ташриф буюрган АҚШ давлат котиби Жон Керри билан учрашди.

“Вашингтон Афғонистондаги вазият сабабли Осиё мамлакатлари хавфсизлигидан хавотирини билдирмоқда. Америка томони, айниқса ИШИД ва “Ал-Қоида” кўринишида радикал экстремизм билан боғлиқ муаммо кўламини тушунади”, - қайд этди АҚШ давлат котиби Жон Керри.

Шунингдек, у Ўзбекистон ҳукуматининг Буюк ипак йўли жавоҳири ҳисобланган Самарқанд шаҳридаги ёдгорликларни сақлаш бўйича олиб бораётган ишларини юқори баҳолади.

Top