18:54 / 01.11.2015
18992

KUN.UZ дайжести: Ҳафтанинг энг қизиқарли хабарлари (26.10-01.11.2015)

Ҳурматли ўқувчилар, тугаётган ҳафтада (26.10-01.11.2015) рўй берган энг қизиқарли янгиликларни такроран ҳавола этамиз.

Ер юзида жозибадор аҳолига эга мамлакатлар топ-10лиги эълон қилинди>>

Ер юзида жозибадор аҳолига эга давлатлар ўнталиги эълон қилинди, деб хабар бермоқда, momondo сайёҳлик хизмати. Рўйхатни ташкил этишда 15 та мамлакатдан 15 мингга яқин сайёҳ иштирок этган.

Жаҳонда илк бор 5G тизими яратилингани эълон қилинди>>

Жанубий Кореянинг SK Telecom алоқа компанияси мобиль интернетнинг бешинчи авлоди бўлмиш 5G яратилингани ҳақида маълум қилди, деб хабар бермоқда CNet.

Чимкентдаги фестивалда Маккадан келтирилган сувда ош қилган ошпаз ғалаба қозонди>>

Қозоғистоннинг Чимкент шаҳрида жойлашган “Ал-Акрам” тўйхонасида анъаневий равишда октябрь ойида ўзбек ошпазлари ўртасида ўтказиладиган ош фестивалида ғалаба қозонган Ғуломжон Ғаниев таомни Маккадан келтирилган сувда тайёрлаганини маълум қилди.

Токио автосалони: Биз яқин келажакда қандай автомобилларда юрамиз>>

44-марта бўлиб ўтаётган Токио автосалонининг биринчи куни унинг тарихидаги энг катта кўламдаги автомобиллар намойиши ўтди. Автосалонда намойиш қилинган янги автомобилларнинг катта қисми келажак автомобиллари қандай бўлиши ҳақида тасаввур берувчи юқори технологик концептларга тўғри келди.

“Стив Жобс” АҚШда пул тўплай олмади>>

Майкл Фассбендер бош ролни ижро этган “Стив Жобс” фильми катта экранларга чиққанидан сўнг дастлабки дам олиш кунлари 7.3 млн доллар касса қилди, деб хабар беради Variety нашри. 23 октябрдан намойиши бошланган картина 2 минг кинотеатрда кўрсатилганига қарамай, амалда муваффақиятсизликка учради.

2 оёқли бульдог интернет юлдузига айланди>>

АҚШда туғилган 6 ойлик Бонсай лақабли ит интернет юлдузига айланди. The Daily Telegraph нашрининг ёзишича, у умуртқа поғонасининг ярми билан туғилган.

Великий Новгородда Гиннеснинг рекордлари китобига кириш учун икки тонна карам тузлашди>>

Россиянинг Великий Новгород шаҳридаги ресторанлардан бирида икки тонна карам тузлашди, деб хабар бермоқда FlashNord.

Киевдаги стадион директори қора танлилар учун алоҳида трибуна ташкил қилиш таклифини маъқуллади>>

Киевдаги «Олимпийский» спорт комплекси ижрочи директори Владимир Спильченко Европа чемпионлар лигасининг «Челси»га қарши учрашувида қора танли мухлисларнинг калтакланиши бўйича вазиятга изоҳ бериб ўтди.

Ноябрда Миср пирамидаларни космик нурлар билан сканердан ўтказа бошлайди>>

2016 йилдан Миср қадимги эҳромларнинг янги сирларини очмоқчи. Шу мақсадда жорий йилнинг ноябридан бошлаб у пирамидаларни космик нурлар ёрдамида скан қилиш бўйича глобал лойиҳа амалга оширила бошланади.

Интернетда одамзод минг йилдан кейин қандай кўринишда бўлиши мумкинлигини намойиш қилувчи видео пайдо бўлди>>

Интернетда одамзод минг йилдан кейин қандай кўринишда бўлиши мумкинлигини намойиш қилувчи видео пайдо бўлди.

Билл Гейтс ва бошқа инвесторлар сунъий гўшт ва пишлоқ ишлаб чиқариш учун 108 млн доллар сармоя ажратишди>>

Microsoft компаниясининг асосчиларидан бири, дунёнинг энг бадавлат инсони Билл Гейтс, Viking Global Investors, Horizons Ventures компаниялари ва бошқа инвесторлар Impossible Foods компаниясининг сунъий гўшт ва пишлоқ ишлаб чиқариш лойиҳасига 108 млн доллар сармоя ажратишди.

Лондонда ишлаб чиқарилиши мумкин бўлган учар автомобиль тақдим этилди>>

Словакиялик лойиҳачилар учар автомобиллар устида 90-йиллардан бери тер тўкиб келишади. Учар автомобилнинг биринчи прототипи 2014 йилда тақдим этилган эди. Бу йил эса барча тайёргарликдан ўтган ва ишлаб чиқаришга тайёр “AeroMobil” ҳақда маълум қилишди. Ушбу туркумдаги сўнгги ишлаб чиқилган AeroMobil 3.0 Лондондаги Founders Forum да намойиш этилди.

Нью-Жерсидаги хиёбонга келган айиқ 1 кунни дарахт шохларида ўтказди>>

Нью-Жерси штатининг Морристаун шаҳридаги хиёбонга келиб қолган айиқ, дарахтга чиқиб олиб, жамоатчиликнинг эътиборини ўзига қаратди.

iPhone смартфонининг барча авлоди сувга чидамлилик борасида синовдан ўтказилди>>

Видеоблогер Зак Стрели iPhone смартфонининг барча авлодини бирма-бир сувда чидамлилик борасида синовдан ўтказди. У ишини iPhone 2G смартфонидан бошлаб iPhone 6S смартфони билан якунлади. Тадқиқотчининг натижалари ҳақда SlashGear маълум қилди.

“Яндекс” журналистларни роботларга алмаштиради>>

Яндекс интернет-портали ўз ахборот агентлигини ишга туширмоқчи, унда янгиликларни мухбир ва журналистлар эмас, автоматик алгоритмлар тайёрлайди.

Хитой навбатдаги беш йиллик режа ҳақида мароқли видеолавҳа орқали ҳикоя қилиб берди>>

Хитойнинг “Синьхуа” ахборот агентлиги махсус анимацион ролик яратиб, у орқали иқтисодий ривожланиш беш йилликларининг 13-босқичи қанчалик зарур эканлигини асослаб беришга интилди. Видеолавҳа YouTube сервисида жойлаштирилди.

Австралия полициясига улоқча ишга олинди>>

Етим қолган Боксчи лақабли улоқча Австралия полициясига ишга олинди, деб хабар беради Mashable портали. У Янги Жанубий Уэльс полициясининг қутқарув операциялари ва бомбаларни зарарсизлантириш бўлинмаси ходими сифатида “фаолият” юритмоқда.

Тожикистонда улкан қовун шакли кўринишидаги чойхона қурилди>>

Тожикистон пойтахти Душанбе шаҳридан 20 км масофадаги Ҳисор шаҳрида кўриниши улкан қовунни эслатадиган чойхона очилди.

Honda 2020 йилдан ҳайдовчисиз машиналар чиқаришни бошлайди>>

Япониянинг Honda Motor Co компанияси 2020 йилдан бошлаб автоматик бошқарувдаги автомобилларни бозорга чиқаришини маълум қилди. Бу ҳақда Kyodo News агентлиги хабар бермоқда.

Видео: Журналист янгиликлар ўқиш пайтида зилзила туфайли эфирни тарк этишга мажбур бўлди>>

Афғонистоннинг Кобул шаҳрида фаолият кўрсатадиган Ariana Television Network (ATN) телеканали ходими янгиликлар ўқишни бошлаган вақтда зилзила туфайли ишини ташлаб, экрандан йўқолди.

“Кассини” зонди Энцелад шлейфидан рекорд даражадаги пастликда ўтади>>

28 октябрь куни “Кассини” космик зонди Сатурннинг Энцелад табиий йўлдошининг сув шлейфидан рекорд даражадаги пастликда ўтади. Бу ҳақда NASA агентлигининг сайти орқали хабар берилди.

АҚШда "Тепки" лақабли кучук ўз хўжайинини отиб қўйди>>

Ўтган ҳафтада Индиана штати шимолида ўрдак овлаб юрган 25 ёшли Элис Картер нохуш воқеага йўлиқди.

АҚШ полицияси нунчаклар билан қуроллантирилиши мумкин>>

Калифорния штатида полициячилар нунчаклар билан қуроллантирилиши мумкин. Бу ҳақда The Washington Post нашри ёзмоқда.

Нью-Йоркдаги ресторанларга кучукларни олиб кириш учун расман рухсат берилади>>

Нью-Йорк штати губернатори Эндрю Куомо шаҳар ҳудудидаги ресторанларга веранда ёки терраса (ит зотлари) билан келиб овқатланиш ҳуқуқини тақдим қилувчи қонун лойиҳасини имзолади. Бу ҳақда The Huffington Post хабар берган.

Австралияда иссиқдан лоҳас бўлган кенгуру вилла ичига кириб, ҳовузда 45 дақиқа чўмилди>>

Австралиянинг Мельбурн шаҳрида яшовчи кишилар ўз ҳовлиларидаги ҳовузги тушиб олган ёввойи кенгури ҳақида маълумот беришди.

2100 йилга келиб айрим давлатларда одамлар иссиқдан кўчага чиқа олмай қолади>>

Иқлимшуносларнинг таъкидлашича, 2100 йилга келиб айрим давлатларда одамлар иссиқдан кўчага чиқа олмай қолади. Nature Climate Change журналида нашр қилинган мақолада таъкидланишича, ҳаво 77 даражада исиб кетиши мумкин.

Жаҳон етакчилари думли сочга эга бўлганида...>>

Охирги йилларда хипстерлар орасида турли кокилли турмакларда юриши чинакам мода тусига кирмоқда. DesignCrowd ижодий жамоаси жаҳоннинг етакчи сиёсатчилари бундай турмакларда қандай кўринишини тасаввур қилиб кўрдилар. Уларнинг меҳнати натижаларини қуйида кўришингиз мумкин.

Остонада 80дан ортиқ иссиқ бекатлар ташкил қилинади>>

Қозоғистон пойтахтида 80дан ортиқ иссиқ бекатлар пайдо бўлади. Бу ҳақда “Астана LRT” МЧБ транспорт директори Рустам Халилев баёнот берди.

Икки мусулмон-ҳайдовчи алкоголни етказиб беришни истамагани учун $ 240 000 олди>>

АҚШнинг Иллилнойс штатидаги транспорт компаниясида хизмат қилувчи икки нафар мусулмон-ҳайдовчига буюртмачи томонидан алкололь маҳсулотини етказиб бериш иши топширилади, бироқ ҳайдовчилар эътиқодига зид бу иш билан шуғулланмасликларини маълум қилиб, бунга рози бўлишмайди.

Боливия ҳукумати фуқароларни лама гўштини истеъмол қилишга чақирди>>

Боливия Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ)нинг айрим гўшт маҳсулотларининг инсон саломатлигига салбий таъсири ҳақидаги хулосасини қўллаб-қувватлади. 

Nissan рули йиғиштириладиган электрокар яратди>>

Nissan компанияси Токио автосалонида IDS концептуал электрон хеэтчбекни тақдим этди. Айтилишича, прототип кейинги авлод Leaf моделига асос бўлиши мумкин. Машина йиғиштириладиган руль ва автоном бошқарув тизимига эга бўлди. Шунингдек, танланган ҳаракат ритмига мувофиқ ўриндиқлар ҳам айланади.

Mercedes Z авлоди учун минивен ўйлаб топди>>

Mercedes-Benz компанияси Vision Tokyo номли концептуал минивенни тақдим этди. Айтилишича, у Z авлоди учун, яъни 1990 йиллар ўрталарида туғилган одамларга мўлжалланган.

Motorola компанияси экрани синмайдиган смартфонини намойиш қилди>>

Motorola компанияси экрани синмайдиган Droid Turbo 2 смартфонини оммага тақдим қилди. Ишлаб чиқарувчиларнинг сўзларига кўра, мазкур қурилма синмайдиган мониторли дунёдаги илк смартфон саналади, деб ёзмоқда компания расмий сайти.

MasterCard гаджетларни планшет карталарига айлантиради>>

MasterCard ишга туширган янги дастурдан кўзланган мақсад мобиль ускунани тўловларни амалга ошириш воситасига айлантиришдир, деб таъкидлайди The Verge.

Улуғбек Қодиров кино бўйича партнёрларини “севиши”ни айтди>>

Киноактёр суратга туширилаётган картина бўйича партнёрларини “севиши”ни, акс ҳолда роль ишонарли чиқмаслигини таъкидлади. Унинг бу сўзлари “Даракчи” газетасига берилган интервьюсида келтирилди.

Google шу йилдан бошлаб Индонезия бўйлаб ҳаво шарида интернет тарқатишни бошлайди>>

Google компанияси ўзининг расмий блогида Project Loom деб номланган интернет тарқатувчи тизим ҳақда маълум қилган. Унга кўра ушбу тизим ҳавонинг стратосфера қатламигача баландликка кўтарилиб борувчи ҳаво шарига ўрнатилади. 

Эндиликда Wi-Fi орқали девор ортидаги одамни кўриш мумкин бўлди>>

Массачусетс технология институти тадқиқотчилари Wi-Fi орқали девор ортида турган одамни аниқлайдиган тизим яратишди, деб хабар бермоқда The Verge.

“Тойота” Alphard минивэнини кабриолетга айлантирди>>

Токиода ўтаётган автосалонда Toyota компанияси Alphard – Hercule минивэнининг концепт версиясини намойиш этди. Прототип “ландо”га ўхшаш кузов ва ҳаракатланувчи том қисмига эга бўлган.

«Ўзавтосаноат» gm-uzbekistan.com доменини 45 млн сўм эвазига сотиб олишни истамади>>

"Подробно.уз" сайтида gm-uzbekistan.com домени эгалари «Ўзавтосаноат» компанияси билан алоқага чиқиб, доменни 45 млн сўмга сотиб олишни таклиф қилишгани ҳақида хабар берилди.

Мутко: Алишер Усмонов Евро-2016га чиққан Россия терма жамоасининг мукофот пулларини тўлаб беради>>

USM Holdings раҳбари, миллиардер Алишер Усмонов Россия футбол иттифоқига Россия терма жамоаси бош мураббийи Леонид Слуцкий ва футболчиларга Евро-2016 саралашидан муваффақиятли ўтганлик учун тўланадиган мукофот пулини тўлашда ёрдам кўрсатади. 

Россиянинг энг машҳур журналистлар жуфтлиги ажрашмоқда>>

Россия ТВсининг энг машҳур жуфтлигини ташкил қилувчи 43 ёшли телебошловчи Ирода Зейналова ва 52 ёшли журналист Алексей Самолётовлар ажрашмоқчи.

Сайёҳлар гуруҳидан ажралиб қолган сайёҳ олти кун деганда уйига қайтди>>

Пекинда сайёҳлик гуруҳидан ажралиб қолган 73 ёшли хитойлик олти кун деганда яёв юриб, уйига қайтди, деб маълум қилмоқда The South China Morning Post.

Ҳурматли ўқувчилар, эътиборингизга 30 октябрь куни рўй берган энг қизиқарли воқеалар ҳақидаги хабарларни такроран ҳавола этамиз.

Жаҳондаги энг ёмон шаҳарлар рўйхати эълон қилинди>>

Ақшнинг кўзга кўринган компанияларидан бири, инсон ресурслари бошқаруви билан шуғулланувчи ORC Worldwide компанияси BusinessWeek нашри учун 20 та энг ёмон шаҳар рўйхатини эълон қилди.

Берлиндаги Яҳудийлар музейида Иккинчи жаҳон уруши даврига мансуб бомба топилди>>

Берлин ҳукумати шаҳардаги Яҳудийлар музейини вақтинчалик ёпишга кўрсатма берди. Бунга музей ҳудудидан Иккинчи жаҳон уруши даврига мансуб бомба аниқлангани сабаб бўлди.

Дунёнинг энг яхши ресторанидаги жойлар 4 дақиқа ичида сотилиб кетди>>

Noma Sydney ресторанининг бўш жойлари 4 дақиқа ичида сотилиб кетди, деб хабар беради News.com.au портали. Noma Sydney Даниянинг Noma ресторанининг Австралиядаги филиали бўлиб, уни машҳур ошпаз Рене Редзепи бошқаради.

Олимлар аёллар 26 дан 30 гача ёшда фарзанд туғишлари уларнинг ҳаётини узайтиришини аниқлашди>>

Олимлар аёлларнинг биринчи фарзанд кўриш ёшлари ва улар ҳаётининг давомийлиги ўртасида ўзаро алоқа борлигини аниқлашди: уларнинг таъкидлашича, 26 дан 30 гача ёшда она бўлган аёллар қолган аёлларга нисбатан узоқроқ яшар эканлар.

Уругвай президенти самолёт бортида бир қизни қутқариб қолди>>

Уругвай президенти Табаре Васкес Парижга кетаётганида самолёт бортида мазаси қочиб қолган 17 ёшли француз қизни қутқариб қолди. 

Жасур Умиров “Инстаграм”даги суратлари сабабли “Ўзбекнаво” томонидан огоҳлантирилди>>

Ўзбек эстрадаси вакилларидан бири Жасур Умиров “Инстаграм” ижтимоий тармоғидаги саҳифасига оёқларини маъмурининг тиззаси устига қўйган ҳолда тушган суратини эълон қилгани, мазкур фото ижтимоий тармоқларда кенг тарқалиб кетгани сабабли “Ўзбекнаво” эстарада бирлашмаси томонидан огоҳлантирилди.

Йил бошидан буён 25та клип миллий телеканаллар эфиридан олиб ташланди>>

“Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси ташаббуси билан оммавий маданиятни тарғиб қилаётгани ёки миллий менталитетимизга мос келмаслиги сабабли 25та клип миллий телеканаллар эфиридан олиб ташланди.

iPhone 6s смартфони сотувга чиққанидан бир ой бўлмай, "хитойча" нусхага эга бўлди>>

Apple компаниясининг сўнгги флагмани – iPhone 6s оммага тақдим этилганидан бир ой ўтиб, унинг “хитойча” нусхаси ҳам тарқаб улгурди. Ушбу нусхани расмий 649 доллардан 17 баробар арзон нархда сотиб олиш мумкин. 

Google 2017 йилга қадар Android ва Chrome OS операцион тизимларини бирлаштирмоқчи>>

Google компанияси 2017 йилга қадар Chrome OS ва Android операцион тизимларини бирлаштиришни режалаштирмоқда, деб ёзмоқда The Wall Street Journal.

Марадона 55 ёшда. Футбол ва футболчига хос бўлмаган ҳаёт>>

Бугун, 30 октябрь куни аргентиналик собиқ футболчи ва Аргентина терма жамоасининг собиқ бош мураббийи Диего Армандо Марадона 55 ёшини нишонламоқда.

НАСА Ерга қараб келаётган гигант астероид суратини намойиш қилди>>

Олимлар Ерга томон келаётган 2015 TB145 гигант астероидининг илк суратларини намойиш қилдилар. Бу объект АҚШнинг Гавайидаги Pan-STARRS автоматик тизими томонидан очилган. 

Энг хавфсиз самолётлар рейтинги>>

Тез-тез содир бўлатган авиаҳалокатларни ҳисобга олиб, ўқувчиларимизга энг ишончли ва хавфсиз йўловчи самолётлар рўйхатини нашр этмоқдамиз. Қўрқмасдан учинг!

Қозоғистонда долларда миллионер бўлган кишининг ҳаёт тарзи>>

Блогер ва фотограф Сергей Анашкевич Қозоғистонда ҳақиқий доллардаги миллионер билан танишди. Унинг исми чўпон Дамир.

Норвегиялик минг йиллик тарихга эга викинглар қиличини топиб олди>>

Норвегиялик Горан Ольсен Хаукели қишлоғига сафари давомида минг йиллик тарихга эга викинглар қиличини топиб олди, деб ёзмоқда The Huffington Post.

Сайёрадаги энг қуруқ чўл гуллар билан қопланди>>

Шимолий Америкада хавфли бўронлар, тошқинлар ва кўчкилар олиб келувчи Эль-Ниньо ҳодисаси Чили қирғоқларидан бирида доим қақраб ётувчи Атакама чўлига кутилмаганда ўзгача манзара кашф этди. 

Австралиялик балиқчи ўз қайиғида тимсоҳнинг ўлжасига айланди>>

Австралиянинг шимолида ўтган йили ўз қайиғида тимсоҳ ўлжасига айланган балиқчи 62 ёшли Билл Скотт ўлими билан очилган текширув ишлари ўз ниҳоясига етди, деб хабар бермоқда CBS News.

Йўловчи ўзига ўхшаш кишини тасодифан самолёт бортида учратиб қолди>>

Авиайўловчи тасодифан ўзига ўхшаш кишини самолёт бортида учратиб қолди, деб хабар бермоқда Mirror. Газетанинг маълум қилишича, эркаклар бундан олдин бир-бирлари билан таниш бўлишмаган. Уларни ёнма-ён ўтқазиб қўйишган. 

IKEA раҳбари 42 йил ичида илк бор Швецияга даромад солиғини тўлади>>

IKEA компанияси асосчиси 89 ёшли Ингвар Кампрад 1973 йилдан буён илк бор Швецияга даромад солиғини тўлади, дея хабар бермоқда The Telegraph.

Ғарб юлдузларини қийнаб қўйган 58 ҳарф>>

Mashable нашри машҳур актёр ва актрисаларнинг олдига қийин вазифа қўйди — улар Уэльсдаги номи энг узун шаҳарнинг сўзларини ўқишлари лозим эди.

SOPDS компанияси "Ал Сажжада" номли инновацион жойнамоз лойиҳасини ишлаб чиқди>>

SOPDS (Soner Ozenc Product Design Studio) компанияси "Ал Сажжада" (EL Sajjadah) номли инновацион гиламча, яъни мусулмонлар учун жойнамоз лойиҳасини ишлаб чиқди.

Токио автосалони: Мотор-шоунинг асосий тақдимотлари>>

20 октябрь куни Токиода очилган 44-халқаро кўргазмада митти кроссоверлар, водородли автомобиллар, ғаройиб кабриолетлар, келажак автомобиллари, гибрид машиналар, хэтчбеклар, юк машиналари, электрокарлар, спорткарлардан иборат энг қизиқарли ва ғаройиб конструкциялар намойиш этилди.

Top