09:09 / 01.11.2015
2740

Луис Суарес фаолиятидаги 300-голни урди

“Барселона” ҳужумчиси Луис Суарес Испания чемпионати доирасида кечган “Хетафе”га қарши учрашувда навбатдаги тўпини урди. Бу унинг фаолияти давомидаги 300-гол бўлди.

Суарес шу пайтга қадар “Барселона” таркибида 36 та, миллий терма жамоада 44 та, “Ливерпуль” таркибида 82 та, “Аякс” таркибида 111 та, “Гронинген” жамоасида тўп сурганида 15 та ва “Насьоаналь” таркибида 12 та тўп киритган.

Учрашув 0:2 ҳисобида “Барса” ҳисобига якунланди.

Top