14:41 / 01.11.2015
2635

Манба: Сомалидаги теракт қурбонлари сони 10 нафардан ортиқ

Сомали пойтахти Могадишо шаҳридаги "Сахафи" меҳмонхонасига уюштирилган ҳужум ва машинага ўрнатилган бомба портлатилиши туфайли ҳалок бўлганлар сони 12 нафардан кам эмас. Бу ҳақда "Синьхуа" агентлиги хабар тарқатди.

Маҳаллий полициячилардан бирининг маълум қилишича, жангарилардан бири машина билан меҳмонзона дарвозасига келиб урилган ва портлаш содир бўлган. Шундан сўнг, жангарилар меҳмонхона биносига бостириб киришни бошлашган.

Бошқа бир манбанинг айтишича, ушбу ҳужум туфайли меҳмонхонада бўлган бир неча сиёсатчи ҳалок бўлган.

Top