09:40 / 01.11.2015
20409

Турли мамлакатлардаги тиғиз вақт

Саёҳатга отланар экансиз, ҳар эҳтимолга қарши йўл олаётган мамлакатингизда тиғиз вақт қандай бўлишини билиб олишни унутманг. Маҳаллий хусусиятлардан келиб чиқиб, турли мамлакатларда тиғиз вақт турлича бўлади, лекин уларнинг ҳаммасини битта нарса умумлаштириб туради – одамлар ва транспорт воситаларининг улкан оқими.

Fototelegraf.ru ана шундай тиғиз вақт пайтида олинган суратларни эътиборингизга ҳавола этади. 

 

Бангладеш пойтахти Даккада тиғиз вақтда кўчалар турли ранглардаги рикшаларга тўлиб кетади.

 

Ҳиндистоннинг Чхаттисгарх штатида йирик шохли қорамоллар подаси кўпинча йўлларда тиқилинч пайдо бўлишига сабабчи бўлади.

 

Токио метросида тиғиз вақтда йўловчиларни вагонлар ичига суриб киргизувчилар ишлашади.

Тўлиб кетган метро вагони эшикларини ёпиш учун бир нечта сурувчилар тер тўкишларига тўғри келади.

Тиғиз вақтда ҳеч кимнинг ижтимоий мавқеига қаралмайди. Сурувчи қимматбаҳо кийим кийган бизнесменни метро вагонига суриб киргизмоқда.

Сиемреапдаги Ангкор-Ват ибодатхона мажмуаси яқинида тиғиз вақтда тўпланган велосипедлар, скутерлар ва мотоцикллар, Камбожа. 

 

Йўловчилар оқими Лондон шимоли-шарқидаги «Кингс-Кросс» темир йўл станциянинг чиқиш эшиклари томон ҳаракатланмоқда.

 

«Чатрапати Шиважи» темир йўл станциясида тиғиз вақтда улкан оломон вужудга келади.

 

Жайпурдаги транспорт оқими, Ҳиндистон. Гавжум кўчалар турли ранглардаги кўйлаклар ва автомобиллар билан бурканади. 

 

Покхар ва Наяпул шаҳарлари орасидаги йўлда эчкилар подаси доимий равишда тиқилинчни юзага келтиришади, Непал. 

 

Саёҳат мавсуми авжига чиққанида Венециядаги Гранд-канал гондола ва катерлар билан тўлиб-тошади.

 

Кампаладаги такси парки, Уганда. Минибуслар йўловчиларни турли йўналишларга олиб кетади.

 

Пекиндаги метро бекатида йўловчилар тиғиз вақтда навбатда туришибди.

 

Мотоциклчилар Хюэ шаҳридаги кўприк бўйлаб ҳаракатланишмоқда, Вьетнам. 

 

Бангалордаги кўча, Ҳиндистон. 

 

Катманду кўчаларидаги тиғиз вақт. Ишчилар пиёда ва автомобилларда юришади.

 

Тиғиз вақт пайтида Сан-Паулудаги «Барра Фунда» метро бекатидаги йўловчилар, Бразилия. 

 

Тонгги тиғиз вақтда Калькуттанинг «Хора» станциясидаги такси, Ҳиндистон.

Top