21:06 / 01.11.2015
3701

Хитой бош вазири ўринбосари: 2016 йилдан 2020 йилгача Хитой иқтисодиёти йилига 6,5-7 фоизга ошиб боради

Хитой Компартияси марказий қўмитасининг 5-пленумида Хитой раҳбарияти томонидан 13-беш йиллик режасини (2016-2020 йиллар) амалга ошириш давомида иқтисодиётнинг 6,5-7 фоиз атрофидаги ўсишини таъмиинлаш вазифаси қўйилди. Бу ҳақда Хитой Давлат кенгаши биринчи ўринбосари Чжан Гаоли “Хитойни тушуниш” 2-халқаро анжуманида айтиб ўтди.

“Бизнинг дастлабки ҳисоб-китобларимизга кўра, 2020 йилгача ялпи ички маҳсулот (ЯИМ)нинг ўртача йиллик ўсиши 6,5-7 фоизни ташкил қилади. Иқтисодиётнинг бундай ўсиши эвазига ЯИМнинг умумий ҳажми 2000 йилга нисбатан 2 баробарга ошади, аҳоли жон бошига ЯИМ 10 минг доллардан кўпроқни ташкил қилади”, деб айтди Чжан Гаоли.

2015 йилнинг 3 чораги бўйича Хитойда ЯИМ рекорд даражадаги паст кўрсаткич – 6,9 фоизни ташкил қилди.

Top