18:33 / 02.11.2015
3535

АҚШ Давлат котиби Жон Керри Марказий Осиё давлатларига сафаридан кейин Лондонга боради

АҚШ Давлат котиби Жон Керри Марказий Осиё давлатларига сафаридан кейин Лондонга боради, деб хабар бермоқда Reuters ахборот агентлиги.

“Керри Лондонга сафари давомида Буюк Британия ташқи ишлар вазири Ричард Хаммонд билан бир қатор икки томонлама ва жаҳондаги масалаларни, жумладан Суриядаги вазиятни муҳокама қилиш учун учрашади”, деб айтди АҚШ Давлат департаменти вакили Марк Тонер.

Ҳозирда Жон Керри Марказий Осиё давлатлари бўйлаб ишчи сафар уюштирмоқда.

Top