08:13 / 02.11.2015
3031

«Когалмавиа» Домодево аэропортидан парвозларни давом эттирмоқда

Самолётларидан бири Мисрда ҳалокатга учраган «Когалмавиа» авиакомпанияси Москвадаги Домодево аэропортидан парвозларни амалга оширишда давом этмоқда. Бу ҳақда ТАСС нашри хабар қилган.

Москвадаги аэропортдагиларнинг маълум қилишича, ушбу авиакомпания 1 ноябрь куни 3та рейсни амалга оширган.

1 ноябрь куни Москва вақти билан соат 16:01да А321 самолёти Антальяга учган (7К9213 рейси).

Бир неча соат ўтиб, аэропортга яна иккита А321 самолёти қўнган, бири Антальядан (7К9212 рейси), яна бири Хургададан (7К9212).

Ушбу авиаташувчи айни вақтда 8та самолётга эгалик қилади, шундан 6таси Airbus A321.

Эслатиб ўтамиз, 31 октябрь куни Миср вақти билан 6:51 да (Тошкент вақти билан 9:51) Россиянинг "Когалимавиа" авиакомпаниясига тегишли Шарм аш-Шайх — Санкт-Петербург йўналиши бўйича 9268 рейсини амалга ошираётган Airbus-321 лайнери парвозга кўтарилгандан 23 дақиқа ўтиб радарлар экранидан йўқолди. Мазкур самолёт бортида 217 нафар йўловчи ва етти нафар экипаж аъзоси бўлган.

Top