07:30 / 02.11.2015
2025

Сомалидаги теракт қурбонлари сони 17 нафарга етди

Маҳаллий ҳукуматнинг хабар беришича, 1 ноябрь куни Сомали пойтахти Могадишо шаҳридаги меҳмонхонага "Аш Шабоб" жангарилари томонидан уюштирилган ҳужум оқибатида ҳалок бўлганллар сони 17 нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда DPA агентлиги хабар берган.

Хабарда айтилишича, шифохонага олиб келинганлар орасида аҳволи жуда оғирлар ҳам бор.

Қурбонлар орасида "Саҳафи" меҳмонхонаси хўжайини, бир неча сиёсатчи ҳамда махсус хизмат ходимлари бор.

1 ноябрга ўтар кечаси аввалига "Саҳафи" меҳмонхонаси дарвозасига келиб урилган машина портлаган, дарвоза очилгач, жангарилар гуруҳи ичкарига бостириб киришган ва ўт очишни бошлаган.

Top