11:36 / 02.11.2015
5663

Хитойда Boeing ва Airbus самолётларига рақобат қилувчи C919 самолёти намойиш қилинди

Хитойнинг ўзида ҳукумат буюртмаси бўйича яратилган ва ишлаб чиқарилган илк йирик фюзеляжли С919 йўловчи самолёти душанба куни Шанхайда (Шарқий Хитой) йиғув линиясидан тушди. Ушбу самолётнинг илк намунаси Шанхай шаҳрида тақдим қилинди. Бу ҳақда Ассошиэйтед Пресс хабар берган.

Қайд этилишича, бу лайнер йўловчи ташувчи самолётлар бозорида Boeing ва Airbus компаниялари маҳсулотлари билан жиддий тархда рақобат қилиши кутилмоқда.

Хабарда айтилишича, Commercial Aircraft Corporation of China (COMAC) томонидан ўтказилган тақдимотда Хитой ҳукумати таркибидаги 4 минг нафарга яқин амалдорлар иштирок этишган.

Самолёт 158 та йўловчи ўрни ва 4075 км узоқликка учишга мўлжалланган. Хитойнинг тижорат самолётлари корпорацияси унинг лойиҳасини яратди ва ишлаб чиқарди.

С919 2016 йилда илк синов парвозини амалга ошириши режалаштирилмоқда. Самолёт тижорат мақсадида фойдаланишга топширишдан олдин уч йиллик синовдан ўтади.

Компания вакилининг айтишича, ҳозирданоқ бундай янги самолётлардан 517тасини харид қилиш бўйича 21 харидордан буюртмалар келиб тушган.

Ушбу самолётларни ишлаб чиқаришни бошлаш лойиҳаси устидаги ишлар 2008 йилда бошланганди. 

Top