16:19 / 03.11.2015
2335

Непалда тоғ йўлида автобус ЙТҲга учраб, 30 киши ҳалок бўлди

3 ноябрь куни Непалнинг шимолий қисмидаги тоғли ҳудудда йўловчи автобуси ҳалокатга учради. Ассошиэйтед Пресс ахборот агентлиги хабарига кўра, ушбу ҳодиса туфайли 30 киши ҳалок бўлган ва 35 киши турди даражадаги жароҳатлар билан шифохонага ётқизилган.

Ушбу ЙТҲ маҳаллий вақт билан соат 12:45да рўй берган.

Ҳалокатга учраган автобус мамлакат пойтахти Катманду шаҳридан Расува туманидаги Чилайм шаҳрига томон ҳаракатланиш вақтида, 150 метр баландликдан пастга қулаган.

Полиция ушбу автобусда бўлган йўловчиларни қидиришда давом этмоқда. Автобусда неча киши бўлгани маълум эмас. Хабар қилинишича, автобус ичига сиғмай қолган одамлар унинг томига ҳам чиқиб олишганди.

Top