18:12 / 03.11.2015
2233

Ўзбекистон ТИВ вакили Бухарестдаги ёнғин муносабати билан Руминия элчихонасига ташриф уюштирди

2015 йилнинг 3 ноябрь куни Ўзбекистон ТИВ вакили Руминиянинг Тошкент шаҳридаги элчихонасига ташриф уюштирди.

Ушбу ташриф 30 октябрь куни Бухарест шаҳридаги содир бўлган ёнғин муносабати билан уюштирилди. Ташриф вақтида ҳалок бўлганлар хотирасига мамлакатда 3 кунлик умумхалқ мотами эълон қилинганлиги муносабати билан очилган Ҳамдардлик китобига Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги номидан қайд киритилди.

Эслатиб ўтамиз, 31 октябрга ўтар кечаси Руминия пойтахти Бухарест шаҳридаги тунги клубда ёнғин содир бўлган эди. Ушбу ёнғин натижасида 31 киши ҳалок бўлган ва 136 киши жароҳатланган.

Top