09:58 / 03.11.2015
2705

Пан Ги Мун: ҳар беш кунда бир нафар журналист ҳалок бўлган

БМТ Бош котиби Пан Ги Мун биринчи Халқаро журналистларга қарши жиноятлар учун жазосиз қолишни тугатиш куни муносабати билан қилган чиқишида ўз бурчини бажариш чоғида ҳалок бўлган журналистлар ва оммавий ахборот воситалари ходимларини ёдга олди.

“Сўнгги ўн йилда 700 нафар журналист, аниқроқ қилиб айтадиган бўлсак, ҳар беш кунда бир нафар журналист ўз касбини бажариш чоғида, одамларга керакли хабарларни тарқатиш пайтида ҳалок бўлади”, - деди БМТ Бош котиби.
Унинг сўзларига кўра, аксари журналистлар низолар пайтида ҳалок бўлади. Шу билан бирга, кўпчиликлари зўравонлик асосида гапирмасликка мажбур қилинади.

“Мана шундай жиноятларнинг 7 фоизигина очилади, яъни ҳар ўнта жиноятдан биттасигина охирига қадар суриштирилади”, - деди Пан Ги Мун.
Унинг сўзларига кўра, жазосиз қолаётган жиноятлар журналистларни қўрқитмоқда ва уларни ўз-ўзига цензура қўллашига сабаб бўлмоқда. Шу боис ахборотларни эркин айланишини таъминлаш мақсадида журналистлар ҳаёти ва фаолиятини тўлақонли ҳимоя этиш, уларни янада қўллаб-қувватлаш зарур.

Top