17:53 / 03.11.2015
3485

Қирғизистон президенти лаёқатли армия тузишга кўрсатма берди

Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев реал ҳарбий вазифаларни бажара оладиган армия тузишга кўрсатма берди. Президент матбуот хизматининг хабар беришича, бу ҳақда 3 ноябрь куни мамлакат мудофаа кенгаши котиби Темир Жумақодиров билан учрашув чоғида айтилган.

“Президент мамлакат қуролли кучлари ислоҳоти армия ҳарбий лаёқатини реал даражада оширишга хизмат қилиши, уни замонавий ҳамда реал ҳарбий вазифаларни бажара оладиган кучга айлантириши лозимлигини таъкидлади”, - дейилади матбуот хабарномасида.

Илгарироқ Бишкек Москва билан Россия томонидан Қирғизистон армиясига 1 млрд доллар миқдормидаги қурол-яроғ ва ҳарбий техника етказиб берилиши борасида келишувга эришгани ҳақида хабар қилинган эди.

Top