15:52 / 03.11.2015
2661

Қирғизистонда террорчиликда гумон қилиниб, Россия фуқароси қўлга олинди

Қирғизистон миллий хавфсизлик давлат қўмитаси ходимлари терроризм ва экстремизмга алоқаси борликда гумон қилинган Россия фуқаросини қўлга олишди. Бу ҳақда 3 ноябрь куни мамлакат жамоатчилик билан алоқалар бўлимининг ахборотида маълум қилишди.

"Чуй туманида олиб борилган тезкор-қидирув операцияси вақтида терроризм ва экстремизмда алоқаси бор деб гумонланган 25 ёшли Россия фуқароси қўлга олинди ", - дейилади ахборотда. Россияликнинг исм ва шарифи ошкор этилмаган. Унда яна айтилишича, россиялик фуқарони тинтиш вақтида экстреместик ташкилотларнинг тақиқланган фото, видео ва бошқа пропаганда востилалари қўлга туширилган ва олиб қўйилган.

Айни дамда унга нисбатан тезкор-суриштирув чоралари олиб борилаётгани маълум қилинган.

Top