16:21 / 03.11.2015
4838

Тожикистонда ноқулай об-ҳаво шароитига қарамасдан, пахта терими давом эттирилмоқда

Тожикистон Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг маълум қилишича, мамлакатда 2015 йилнинг шу даврига қадар 266 минг тонна пахта йиғиштириб олинди. Бу жорий йилда белгиланган режанинг 67 фоизини ташкил этади. Asia-plus агентлиги хабарига кўра, ноқулай об-ҳаво шароитига қарамасдан, далаларда пахта йиғим-терими давом эттирилмоқда.

Вазирликнинг маълум қилишича, айни пайтда пахта далаларида 95 минг киши меҳнат қилмоқда. Улар мавсум охирига қадар пахта хирмонини 399 минг тоннага етказишлари лозим. Деҳқонлар 2015 йилда Тожикистонда 180 минг гектар майдонга уруғ қадашган.
Ўтган 2014 йилда 178 минг гектар майдонга чигит экилиб, 390 минг тонна пахта териб олинган.

Top