14:56 / 03.11.2015
2793

Тошкентда фитотекалар тармоғи иш бошлайди

Ўсимликлар асосида фитотерапия ва гомеопатия (катта дозаси кишини касал қиладиган дорилардан оз-оз бериб даволаш усули) соҳасига ихтисослашган Германиянинг Bionorica AG фармацевтик фирмаси Ўзбекистонда махсус фитотекалар тармоғини ишга туширади.

Бу ҳақда Sputnik агентлиги маълум қилди.
“Биринчи босқичда синов тариқасида Тошкентдаги бешта анъанавий дорихонада турли касалликларни даволаш ва улар профилактикаси учун мўлжалланган ўсимлик препаратлари ва фиточойларнинг катта миқдордаги жамланмасидан иборат махсус бўлинмалар ишга туширилади”, - дея агентлик немис компанияси вакили сўзларидан иқтибос келтирди.

Қайд этиш жоизки, мазкур компания Ўзбекистон бозорида 2005 йилдан буён фаолият кўрсатиб келмоқда.

Top