07:58 / 04.11.2015
2266

“Шахтёр” ва “Мальмё” фанатлари Львовда ЕЧЛ учрашуви олдидан муштлашиб кетишди

Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичининг 4-туридан ўрин олган “Шахтёр”-“Мальмё” учрашуви олдидан украиналик ва швециялик футбол фанатлари ўртасида Львовда оммавий муштлашув келиб чиқди, деб хабар берди ТСН нашри.

Манбанинг маълумотларига кўра, муштлашувда бир неча ўнлаб киши иштирок этган. Воқеа жойига ҳуқуқ-тартибот муассасалари ходимлари етиб келганларида муштлашув иштирокчилари қоча бошлаган, бироқ 10 нафар безори қўлга тушган. Айни пайтда полиция жабрланганлар бор-йўқлигини аниқлаштирмоқда ҳамда воқеа тафсилотларини ўрганмоқда. 

Украина ИИВда маълум қилинишича, бундан бир кун аввал Львовда кечки пайт бир гуруҳ мухлислар швециялик мухлисни дўппослаб кетган. Ушбу воқеа юзасидан “қасддан тан жароҳати етказиш” моддаси бўйича жиноий иш қўзғатилган.

Top