10:16 / 04.11.2015
2284

AFP: Deutsche Bank’га Эрон ва Сурияга қарши санцияларни бузгани учун 200 млн доллар жарима солинди

Германиянинг энг йирик банки ҳисобланган Deutsche Bank банкига Нью-Йоркдаги молиявий хизматлар регулятори ва АҚШ Федерал захира тизими томонидан 200 млн доллар жарима тўлаш мажбурияти қўйилди. Банк Эрон ва Сурияга қарши санцияларни бузганликда айбланмоқда. Бу ҳақда вазиятдан яхши хабардор бўлган манба Франс Пресс агентлигига маълум қилди.

Манбанинг маълумотларига кўра, ушбу вазият бўйича музокаралар ўтказилмоқда ва келишув ҳақида бу ҳафтада эълон қилинади. Банк валюталар билан фирибргарликлар ва Россияда пул ювиш билан боғлиқ бошқа масалалар бўйича ҳам келишувга эришган.

Аввалроқ Deutsche Bank Россияда пул ювиш операциялари ва АҚШнинг Эрон ва бошқа давлатларга қарши эмбаргосини бузганлик учун катта жаримага тортилишидан хавфсираётгани маълум қилинганди. Банкка нисбатан тергов бир неча давлат ҳукуматлари томонидан олиб борилди.

Россия мутасадди ташкилотлари Deutsche Bank Россиядан капитал чиқиб кетишига ёрдам берган бўлиши мумкинлигини айтган. Тергов Россия банки қоидабузарликларга ишора қилгандан кейин бошланган. Жорий йилнинг август ойида банкнинг Россия қимматбаҳо қоғозлари операциялари бўйича департаменти бошлиғи Тимоти Уизуэлл ўз лавозимини тарк этган эди.

Аввалроқ ТАСС маълум қилинганидек, гап россиялик мижозлар томонидан банк орқали рублларда акциялар сотиб олингани ва Лондонда банк АҚШ долларида бошқалардан россиялик мижозлар сотиб олган шундай акцияларни шундай миқдорда сотиб олгани ҳақида кетмоқда. Тергов тахминича, бу операциялар мижозлар томонидан маблағларни ноқонуний ҳаракатлантиришда қўлланган бўлиши мумкин.

Top