20:20 / 04.11.2015
4846

KUN.UZ дайжести: 4 ноябрь, Дунё хабарлари

Ҳурматли ўқувчилар, эътиборингизга 4 ноябрь куни жаҳонда рўй берган энг асосий янгиликларни такроран ҳавола этамиз.

Путин Россияни қўрқитишни бефойда иш деб атади>>

Россия президенти Владимир Путин Россияни ҳеч ким қўрқита олмаслигини айтди, деб хабар бермоқда РИА “Новости” ахборот агентлиги. 

ОАВ: Киевда А321 самолёти қурбонларини ҳақорат қилган блогерни ўлдириб кетишди>>

Мисрда ҳалокатга учраган Россиянинг А321 лайнери қурбонларини ҳақорат қилган блогер Максим Волох Киевдаги ўз квартирасида ўлдириб кетилди, деб ёзмоқда “УралПолит.Ru” нашри.

Хитой ва Тайвань етакчилари 1949 йилдан бери илк марта учрашадилар>>

Хитой раиси Си Цзиньпин ва Тайвань президенти Ма Инцзю Сингапурда учрашадилар, деб маълум қилмоқда The Guardian нашри. Бу икки давлат етакчиларининг фуқаролик уруши якунланган 1949 йилдан бери биринчи учрашуви бўлади.

Пекин Вашингтонни Хитой суверенитетига таҳдид солишни тўхтатишга чақирди>>

АҚШ Хитой суверенитетига соя солувчи “хавфли қадамлар” ташламаслиги лозим. Бу ҳақда ХХР мудофаа вазири ўринбосари Чан Ваньцюань Куала-Лумпурдаги хавфсизлик бўйича конференция чоғида айтиб ўтди.

Мексикалик муҳожирлар сентябрда АҚШдан 2 млрд долларлик ўтказмалар амалга оширишди>>

АҚШда ишлаётган мексикалик меҳнат муҳожирлари жорий йилнинг сентябрь ойи мобайнида ўз юртларига 2.06 млрд доллар юборишди. Бу ўтган йилнинг шу ойига нисбатан 4.82 фоизга кўпроқдир.

Назарбоев британиялик тижоратчиларга: келинг биргаликда пул топамиз!>>

Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоевнинг Буюк Британияга ташрифи иккала давлат матбуотида кенг ёритилди. Чоп этилган фоторепортажларда унинг Британия бош вазири Дэвид Кэмероннинг Даунинг стрит-10даги уйида қабул қилиниши батафсил акс эттирилди.

ИШИДнинг Мисрдаги бўлими Синайдаги теракт учун жавобгарликни ўз зиммасига олди>>

ИШИДнинг Мисрдаги бўлими бугун Шимолий Синай вилоятидаги Эл-Ариш шаҳрида амалга оширилган теракт учун жавобгарликни ўз зиммасига олди.

2020 йилдан Россия мудофаа вазирлиги мобил атом энергия станциялари билан таъминланади>>

2020 йилдан Россия мудофаа вазирлиги мобил атом энергия станциялари билан таъминланади. Бу ҳақда ТАСС агентлиги хабар бермоқда.

Жанубий Суданда Россияга тегишли самолёт қулаши натижасида 40дан ортиқ киши ҳалок бўлди>>

Жанубий Судан маркази Жубадаги аэропортдан ҳавога кўтарилган юк самолёти аэропортдан 800 метр масофада қулаб тушди. Бу хабар Жанубий Судан ҳукумати, президент Атени Век Атени томонидан тасдиқланган.

Россиянинг “Вице-адмирал Кулаков” ҳарбий кемаси Ўрта Ер денгизига кирди>>

Россия Шимолий флотининг “Вице-адмирал Кулаков” ҳарбий кемаси Ўрта Ер денгизига кирди. Бу ҳақда флот матбуот котиби капитан Вадим Серга хабар берди.

Қирғизистон ҳукуматининг бирламчи таркиби ошкор қилинди>>

Қирғизистон парламентининг коалицион фракциялари ҳукуматнинг бирламчи таркибини ошкор қилди, деб хабар беради 24.kg агентлиги.

Қирғизистонда божхона чегараларининг очилиши контрабанданинг 5 баробарга кўпайишига олиб келди>>

Божхона чегараларининг очилиши Қирғизистонда контрабанда ҳажмининг 5-6 баробарга ошишига олиб келди. Бу ҳақда Қирғизистон телеграф агентлиги хабар бермоқда.

Россия Афғонистонда ИШИД таъсирининг ўсаётганидан ташвишда>>

Россия ИШИД гуруҳи жангариларининг Афғонистоннинг Тожикистон ва Туркманистон билан чегараларида тўпланишидан хавотирда. Бу ҳақда 4 ноябрь куни АСЕАН давлатлари мудофаа вазирлари кенгашида Россия ҳарбий идораси раҳбари ўринбосари Анатолий Антонов баёнот берди.

Россия мудофаа вазирлиги Суриядаги операция қачонгача давом этишини маълум қилди>>

Россия ҳаво космик кучларининг Суриядаги ҳарбий операцияси Башар Асад армиясининг террорчиларга ҳужуми якунлангунига қадар давом этади. Бу ҳақда 4 ноябрь куни АСЕАН давлатлари мудофаа вазирлари кенгашида Россия ҳарбий идораси раҳбари ўринбосари Анатолий Антонов баёнот берди.

Лондон шаҳри яқинида улкан ёнғин рўй берди>>

Буюк Британия пойтахти Лондон шаҳридан узоқ бўлмаган ҳудудда жойлашган Бракнел шаҳрида жиддий ёнғин рўй берди. Бу ҳақда Get reading нашри хабар қилган.

Руминия бош вазири истеъфога чиқади>>

Руминия бош вазири Виктор Понта истеъфога чиқади, дея хабар бермоқда Reuters.
Бу ҳақдаги қарор клубда рўй берган ёнғиндан сўнг бўлиб ўтган оммавий норозилик акцияларидан кейин қабул қилинган.

Жанубий Суданда ҳалокатга учраган самолёт 44 йил олдин Тошкентда тайёрлангани маълум бўлди>>

Бугун, 4 ноябрь куни Жанубий Судан пойтахти Жуба аэропортидан парвоз қилиб, 800 метр масофада ҳалокатга учраган Ан-12 самолёти ҳақида батафсил маълумотлар пайдо бўлди.

Ноябрь ойи охирида Қирғизистон аҳолиси сони 6 млнга етади>>

Шу йилнинг ноябрь ойи охиригача Қирғизистонда аҳоли сони 6 миллион нафарга етиши кутилмоқда. Бу ҳақда Қирғизистон республикаси Миллий статистика қўмитаси демография бўлими раҳбари Рима Чинибоевага асосланган ҳолда КирТаг нашри хабар берган.

Бердимуҳамедов Керри билан учрашди>>

Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов 3 ноябрь куни Ашхободда АҚШ давлат котиби Жон Керри билан учрашув ўтказди. Керрининг расмий сафари АҚШ дипломатияси раҳбариятининг ушбу мамлакатга 1992 йилдан буён биринчи ташрифи бўлди.

Жаҳон банки Марказий Осиёда иқлим барқарорлигига 38 млн доллар йўналтиради>>

Жаҳон банки ижрочи директорлари кенгаши 3 ноябрь куни Халқаро тараққиёт уюшмасига Орол денгизи ҳавзасида иқлим ўзгариши оқибатларига мослашиш ва уларни юмшатиш дастурининг биринчи босқичига 38 млн доллар маблағ ажратишга рози бўлди.

ОАВ: Apple iPhone 5s’нинг яхшиланган версиясини тақдим этади>>

Apple компанияси iPhone 5s’нинг 4 дюймли экранга эга яхшиланган версиясини тақдим этмоқчи, деб ёзмоқда The Verge KGI Securities компанияси ходими Мин-Чи Куога асосланиб.

Бензема Вальбуэнага таҳдид қилишда айбланиб, ҳибс қилинди>>

Полиция Франция терма жамоаси ва "Реал" ҳужумчиси Карим Бенземани ҳибсга олди. Бу ҳақда France Presse нашри хабар тарқатган.

«Реал» ЕЧЛда мағлубиятсиз ўйинлар ўтказиш бўйича «Барселона»нинг рекордини янгилади>>

"Реал" жамоаси 3 ноябрь куни ЕЧЛ ўйинида "ПСЖ"ни мағлубиятга учратди (1:0).

Top