20:43 / 04.11.2015
5149

KUN.UZ дайжести: 4 ноябрда рўй берган энг қизиқарли хабарлар

Ҳурматли ўқувчилар, эътиборингизга 4 ноябр куни рўй берган энг қизиқарли воқеалар ҳақидаги хабарларни такроран ҳавола этамиз.

Мельбурн ҳайвонот боғига кирган ёввойи тулки 14 пингвинни бўғиб ўлдирди>>

3 ноябрга ўтра кечаси Австралиянинг Мельбурн шаҳридаги ҳайвонот боғига кирган ёввойи тулки 14та кичик пингвинни бўғиб ўлдирди. Бу ҳақда муассаса раҳбарияти маълум қилди.

Дронлар 50 км/соат тезликда тўсиқларни четлаб ўтишни ўрганди>>

Массачусетс технологик университети ахборот технологиялари ва сунъий интеллект лабораторияси тадқиқотчилари дронларга 50 км/соат тезликда тўсиқларни четлаб ўтиш имконини берувчи тизимни яратишди. Бу ҳақда лаборатория сайтида хабар қилинди.

Walmart савдо тармоғининг собиқ раҳбари ўзи бошқарган самолётни парашют ёрдамида йўлга қўндиришга муваффақ бўлди>>

АҚШнинг Арканзас штатида самолёт учувчиси парашютдан фойдаланган ҳолда ўзи бошқараётган самолётни автомобиль йўлига шошилинч тарзда қўндиришга мажбур бўлган.

Тошкентда енгил автомашина ўрага тушиб кетди>>

Бугун, 4 ноябрь куни, Тошкентда мудофаа вазирлиги ҳарбий госпитали яқинида енгил автомашина ўрага тушиб кетди.

Emirates самолётларига йиртқич жониворлар тасвирлари туширилди>>

Дубайнинг Emirates Airline компаниясига тегишли икки йирик Airbus A380 самолётларининг ташқи юзасига United World Wildlife хайрия акцияси доирасида йиртқич жониворлар тасвирлари туширилди. Бу ҳақда Emirates 24/7 портали хабар берди.

Австралиялик автосаёҳатчилар Тошкентга ташриф буюришди>>

Австралиялик автосаёҳатчилар Тошкентга етиб келишди. Бу ҳақда ижтимоий тармоқлар орқали хабар қилинди.

Америкалик ошиқ йигит севгилисига ўз тиши ўрнатилган никоҳ узуги совға қилди>>

АҚШнинг Калифорния штатида истиқомат қилувчи Лукас Унгер ўзининг севгилиси Карли Лейфкеснинг қўлини сўрашнинг ажойиб йўлини ўйлаб топди. Ошиқ қизга тош ўрнига ўзининг тиши ўрнатилган никоҳ узуги совға қилди.

Қозоғистонлик 8 ёшли боксчи қиз 1 дақиқада 100та зарба беришга улгурмоқда>>

Қозоғистоннинг Павлодар шаҳрида яшовчи Эвника Садвакасова ўзининг спортдаги иқтидори билан интернет фойдаланувчиларининг эътиборини жалб қилишда давом этмоқда, деб ёзади «Экспресс К».

АҚШда совуқ билан даволанадиган салонда бир қиз совуқ қотишдан оламдан ўтди>>

АҚШда совуқлик муолажаларига мўлжалланган салонлардан бирининг ходимаси кабиналардан бирида оламдан ўтди.

Мусулмон регбичи ўз медалини мухлисига совға қилди>>

Хабарингиз бўлса, регби бўйича Янги Зеландия терма жамоаси жаҳон чемпиони бўлди. Ана шу куни, яъни Австралия ва Янги Зеландия ўртасидаги финал ўйинига аталган маросимнинг тугаши билан 14 ёшли Чарли Лайнс (Charlie Lines) майдонга тушиб келади. Мақсад янги Зеландия терма жамоаси юлдузи, ўз мамлакатининг қаҳрамони, All Black жамоаси ўйинчиси, машҳур мусулмон спортчи Сонни Билл Уильямс (Sonny Bill Williams)ни ғалаба билан қутлаш бўлган.

Мисрда ҳалокатга учраган А321 авиалайнерининг командири аслан ўзбекистонлик бўлиб чиқди>>

“Российская газета” нашрининг хабар қилишича, Мисрда ҳалокатга учраган А321 авиалайнерининг командири Валерий Немов 1967 йилда Тошкентда туғилган.

«Китоб олами» дўкони ҳақида 10 маълумот (фоторепортаж)>>

Хабарингиз бўлса керак, яқиндагина пойтахтимизда китобсеварлар учун янги маскан ишга туширилган эди. Kun.uz сайти тахририяти мутолаа ишқибозларини мазкур мажмуа фаолияти билан яқиндан таништириш мақсадида фоторепортаж уюштирди.

Уолт Диснейнинг шу вақтгача йўқолган деб ҳисоблаб келинган илк мультфильми топилди>>

Шу кунгача йўқолиб кетган деб ҳисобланадиган, Уолт Дисней томонидан бундан 87 йил муқаддам суратга олинган мультфильм Британия кино институти архивидан топилди.

Жасур Умиров ўз клипида Анвар Санаевни доғда қолдириб кетди>>

Хонанда Жасур Умировнинг “Кабутарим” номли янги қўшиғига ишланган видеоклипдан унинг цехдоши Анвар Санаевнинг мухлисларига ёқмайдиган саҳна ўрин олди: Санаев клип суратга олаётган чоғда тўсатдан Умировни кўриб қолган клипмейкер унинг ортидан югуриб кетиб қолади, Анвар Санаев эса ҳайрон бўлиб қолаверади.

Gmail дастури сунъий интеллект ёрдамида мустақил равишда мактубларга жавоб бера бошлади>>

Gmail мобиль дастури мобиль қурилмадан мактубга йўл-йўлакай тез жавоб беришнинг учта қисқа вариантини таклиф қилувчи Smart Reply функциясини олади, деб хабар берилмоқда Google’нинг расмий тадқиқотлар блогида.

HAIER: Кир ювишга оид стреотипларни синдириб>>

Уй-рўзғор учун техника  дўконининг тажрибага эга бўлмаган харидори учун кир ювиш машиналари кийим-кечаклар жойлаштириладиган олд қисми жиҳатидан бир-бирига ўхшайди: уларнинг барчасида ойнали люк бўлиб, у орқали барабанга ювилиши керак бўлган  кийимлар жойлаштирилади, ички деворида қўйилмалари мавжуд кир ювиш вақтида кийимларни айлантирадиган перфорлаштирилган барабан,  ушбу моторни айлантирадиган привод камарли мотор, кир ювиш кукуни солинадиган ҳаракатланувчи дозатор мавжуд. 

Bentley дастури автомобиль танлашда ёрдам беради>>

Bentley автомобиль бренди томонидан ишлаб чиқилган The Inspirator дастури инсон ҳиссиётларини баҳолаб, унга монанд автомобиль танлашга ёрдам беради.

Google 2017 йилда маҳсулотларни дронлар орқали етказиш хизматини ишга туширади>>

Google компаниясига эгалик қилувчи Alphabet Inc. интернет-гиганти 2017 йилда маҳсулотларни дронлар орқали етказиш хизматини ишга туширади, деб хабар бермоқда Reuters ахборот агентлиги. 

"Лион" "Зенит"нинг кийим алмаштириш хонасида 1 қути лимон қолдирди>>

Санкт-Петербургнинг "Зенит" жамоаси ЕЧЛнинг 4-туридаги "Лион"га қарши учрашувни ўтказиш учун Францияга келишганида ғалати воқеага дуч келишди.

Top