00:01 / 04.11.2015
12425

ОАВ: Киевда А321 самолёти қурбонларини ҳақорат қилган блогерни ўлдириб кетишди

Мисрда ҳалокатга учраган Россиянинг А321 лайнери қурбонларини ҳақорат қилган блогер Максим Волох Киевдаги ўз квартирасида ўлдириб кетилди, деб ёзмоқда “УралПолит.Ru” нашри.

Дастлабки маълумотларга кўра, номаълум кишилар блогерни пичоқ ёрдамида жароҳатлашган. Шундан сўнг у воқеа жойида ҳалок бўлган. Ушбу маълумот расмий равишда тасдиқланмаган.

Аввалроқ Россиянинг Владимирск вилоятида давлат думаси қошидаги ёшлар парламенти аъзоси Илья Зотов самолёт қурбонларини ижтимоий тармоқда ҳақорат қилгани учун 3000 рублдан 5000 рублгача жаримага тортилгани маълум қилинган эди.

Top