20:41 / 04.11.2015
5297

Ўзбекистонда илк бор наркозсиз операция ўтказилди

Республика ихтисослаштирилган жарроҳлик марказида Ўзбекистонда илк бор уйқу дори таъсирида бўлган беморнинг уйқу артериясида операция ўтказилди. Бу ҳақда “Оила даврасида” газетаси хабар берди.

Маълумки, одатда бу каби жарроҳлик амалиётлари вақтида беморга умумий наркоз берилади. Мазкур операция эса оғриқ қолдиришнинг янги технологиясини қўллаш орқали амалга оширилди.

Амалиёт давомида бемр енгил уйқу дори таъсирида бўлди, тананинг фақат жарроҳлик амалга ошириладиган қисми оғриқсизлантирилди.

Top