22:20 / 04.11.2015
3432

Петер Шмейхель: "МЮ" Гвардиола билан шартнома тузишидан хавотирдаман

"Манчестер Юнайтед" жамоасининг собиқ дарвозабони, даниялик Петер Шмейхель "Бавария" мураббийи Хосеп Гвардиола ҳақидаги фикрларини билдириб ўтди.

У "МЮ"га ушбу мутахассиснинг келиши мумкинлиги ҳақидаги хабарларга қўрқув билан қараётганини аён қилиб ўтган.

"Мени айни пайтда энг кўп ташвишлантираётган нарса, Гвардиоланинг "МЮ" бошқарувига келиши ҳисобланади.

Тўғри, унинг ўзига хос ўйин услуби бор, у бу услубини қўллашдан ҳеч қайтмайди. У "Бавария"ни ўзгартириб юборди, қайсики, Юпп Хайнкесс билан требл қайд этган "Бавария"ни.

Мюнхенликлар ҳозирда тезкор ўйин намойиш қилишмоқда. Жамоа бутун майдон бўйлаб ҳаракатланади. Гвардиола футболчиларни қанотларда кўпроқ ўйин қилишга мажбурламоқда, лекин менимча "Бавария" аввалгидек шиддатли ва кучли футбол намойиш эта олмаяпти", дейди Шмейхель.

Top