22:40 / 04.11.2015
12068

Путин Лейла Алиева ва бир қатор хорижий фуқароларга давлат мукофотлари берди

Россия президенти Владимир Путин бир қатор хорижий фуқароларга давлат мукофотлари берди. Халқлар ўртасида тинчлик, дўстлик, ҳамкорлик ва ҳамфикрликни мустаҳкамлашдаги алоҳида кўрсатган хизматлари учун турли давлатлардан 9 киши Россияда 4 ноябрда давлат байрами сифатида нишонланадиган Халқ бирдамлиги куни муносабати билан анъанавий равишда ўтказиладиган бу тақдирлаш маросими қаҳрамонларига айландилар.

Путиннинг қўлидан Дўстлик орденини Туркия Буюк миллий йиғинининг Россия билан дўстлик гуруҳи парламент раҳбари Солиҳ Капусўз (Туркия), Пекин педагогика университетидаги славяншунослик маркази директори Вэньфэй Лю (Хитой), давлатлараро радиокомпания "Ла Радио дель Сур" бошловчиси Альфредо Альфонсо Торреальба (Венесуэла) олди.

Путин Озарбойжон президенти Илҳом Алиевнинг қизи, Гейдар Алиев жамғармаси вице-президенти, Жамғарманинг Россиядаги ваколатхонаси раҳбари Лейла Алиевани, Хелуан университети профессори Усама ас-Серуийни (Миср) ва яна бир қатор хорижликларни Пушкин медали билан тақдирлади.

Байрам муносабати билан Россия президенти номидан Кремлда тантанали қабул маросими бўлиб ўтди.

Top