14:02 / 04.11.2015
3560

Қирғизистон ҳукуматининг бирламчи таркиби ошкор қилинди

Қирғизистон парламентининг коалицион фракциялари ҳукуматнинг бирламчи таркибини ошкор қилди, деб хабар беради 24.kg агентлиги.

Темир Сариев бош вазир лавозимида қолади. Унинг биринчи ўринбосари Али Қарашев, иқтисодий масалалар бўйича ўринбосари Олег Панкратов, ижтимой масалалар бўйича ўринбосари эса Гулмир Қудайбердиева бўлади.

Иқтисодиёт ва саноат вазирлигига Орзибек Қўжошев бошчилик қилади.

Рўйхатдан яна қуйидагилар ўрин олди:
ИИВ – Мелис Турғанбаев;
Адлия вазирлиги – Жилдиз Мамбеталиева;
Молия вазирлиги – Одилбек Қосималиев;
ФВВ – Қубатбек Бўронов;
Қишлоқ хўжалиги ва мелиорация вазирлиги - Турдуназир Бекбоев;
Ижтимоий тараққиёт вазирлиги – Қудайберган Бозорбоев;
Таълим ва фан вазирлиги - Эльвира Сариева;
Маданият, ахборот ва туризм вазирлиги – Олтинбек Мақсутов;
Соғлиқни сақлаш вазирлиги – Талантбек Ботиралиев;
Транспорт ва коммуникациялар вазирлиги – Арғинбек Малабоев;
ТИВ - Эрлан Абдилдаев;
Миллий хавфсизлик бўйича давлат қўмитаси – Бусурмонқул Табалдиев.
Мудофаа ишлари бўйича давлат қўмитасига ким раҳбарлик қилиши номаълумлигича қолмоқда. Бу президент квотаси эканлиги таъкидланмоқда, шу боис якуний қарорни Алмазбек Атамбаев беради.

Top