20:50 / 04.11.2015
4134

Рио Фердинанд: Бир куни Нистерлой Роналдуга ҳамла қилганида, мен унинг ўзини ургандим

"Манчестер Юнайтед" клубининг собиқ ҳимоячиси Рио Фердинанд испаниялик журналист Гильем Балагага Криштиану Роналду ҳақидаги хотиралари ҳақида сўзлаб берди.

"Бекхэм тўпни қабул қилиб олиши билан, уни Нистерлойга ошириб берарди. Роналду эса турли финтлар ишлатиб, тўпни ўзида олиб юришни ёқтирарди. Бундан эса Руднинг жаҳли чиқарди.

У Роналду билан шерик бўла олмаслигини қайта-қайта такрорларди.

Бир куни Руд ван Нистерлой Роналдуни урди. Ўша вақтда Роналду 21 ёшда эди. Мен Роналдуни ҳимоя қилиб, Нистерлойни ургандим. Шундан кейин у Роналдуни тинч қўйган. Ушбу воқеа 2005-06 йиллар мавсумида бўлиб ўтганди ва шундан кейин голландиялик ҳужумчи "Манчестер Юнайтед"дан кетганди", - дейди Фердинанд.

Top