21:17 / 04.11.2015
2784

Сурхондарёда 3.5 млн сўмлик тамаки ва алкоголь маҳсулотлари мусодара қилинди

СВОЖЖДЛҚК департаментининг Музробод туман бўлими ва туман ДСИ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тадбирда тумандаги корхоналардан бирининг бошлиғи Дони Солиев ва дўкон мудири Зокир Аброровлар расмийлаштирилмаган маҳсулотлар сотганлиги аниқланди. Бу ҳақда “Ҳуқуқ” нашри ёзмоқда.

Улар корхонага қарашли бўлган дўконда лицензиясиз спиртли ва тамаки маҳсулотлари сотиш билан шуғулланганлиги аниқланди.

Ҳолат юзасидан савдо дўконидан жами 3.596 минг сўм қийматдаги маҳсулотлар топилиб, мусодара қилинди.

Top