10:49 / 04.11.2015
1829

Йил бошидан буён Европа қирғоқларига 750 мингдан ортиқ қочқин келиб тушди

Европага Ўрта Ер денгизи орқали етиб келган қочқинлар миқдори йил бошидан буён 750 минг кишидан ошиб кетди. Бу ҳақда БМТнинг қочқинлар иши бўйича олий комиссари Антониу Гутерреш Бош Ассамблеянинг 3-қўмитасидаги чиқиши чоғида айтиб ўтди.

“Январдан буён Европа қирғоқларига 750 млн киши келди. 3.4 мингдан ортиқ одам сувга ғарқ бўлди, қурбонлар сони об-ҳаво шароитларининг ёмонлашиши билан янада ўсмоқда”, - унинг сўзларини келтиради ТАСС агентлиги.

Унинг сўзларига қараганда, ҳар куни Греция қирғоқларига 6-8 минг киши келиб тушмоқда.

Top