19:41 / 05.11.2015
3533

Брюссель аэропортида А319 самолёти қуш сабабли шошилинч қўнишга мажбур бўлди

Брюссель аэропортида “Брюссель авиалиниялари” авиакомпанияси А319 самолёти двигателга кириб қолган қуш сабабли шошилинч қўнишни амал оширди, деб хабар бермоқда “Het Laatste Nieuws” газетаси.

Газета маълумотларига кўра, Венецияга кетаётган самолётнинг двигателларидан бирига кириб қолган қуш шу двигателнинг ишдан чиқишига сабаб бўлган.

Самолётда 120 нафар йўловчи бўлган. Воқеа оқибатида ҳеч ким жабрланмаган.

Top