21:58 / 05.11.2015
5443

Давлатлараро авиация қўмитаси Россияда Boeing 737 самолётларидан фойдаланишни тўхтатиб қўйди

Давлатлараро авиация қўмитаси (ДАҚ) Россия авиакомпаниялари томонидан фойдаланиладиган Boeing 737 самолётларининг Classic ва NG модификациялари сертификатларини чақиртириб олди, деб хабар бермоқда авиакомпаниялардан биридаги манбага иқтибос келтирган ҳолда “Интерфакс” ахборот агентлиги.

ТАСС ахборот агентлигига Росавиацияда маълум қилинишича, ташкилот 6 ноябрда авиакомпаниялар ва ДАҚ вакиллари билан Boeing 737 самолётларидан фойдаланишнинг келгуси истиқболлари хусусида йиғилиш ўтказади.

РИА “Новости” ахборот агентлиги маълумотларига кўра, Boeing 737 самолётлари серитфикатлари Россия ва АҚШ авиация соҳасидаги мутасаддиларининг ушбу самолётлар хавфсизлиги бўйича биргаликдаги билдиришномаси олингунга қадар тўхтатилиши лозим.

Top