16:07 / 05.11.2015
3775

Электрон ҳисоблагичларга эга бўлмаган хўжалик субъектларига газ ва энергия етказиб берилмайди

2018 йилнинг 1 январидан бошлаб замонавий электрон ҳисоблаш ускуналари билан жиҳозланмаган юридик шахсларга табиий газ ва электр қуввати етказиб берилмайди. Бу Ўзбекистон ҳукуматининг 2 ноябрдаги қарорида кўзда тутилган.

Ҳужжатда таъкидланишича, хўжалик юритувчи субъектларнинг ўз маблағлари ҳисобидан харид қилинувчи бу ускуналар автоматлаштирилган электр энергияси ва табиий газ ҳисоб-китоби истеъмоли назорати тизими билан мувофиқ келиши лозим.

Top