21:41 / 05.11.2015
10462

KUN.UZ дайжести: 5 ноябр, Ўзбекистон хабарлари

Ҳурматли ўқувчилар, эътиборингизга 5 ноябр куни рўй берган энг асосий янгиликларни такроран ҳавола этамиз.

Ўзбекистон ТИВда Япония элчиси қабул қилинди>>

2015 йилнинг 25 август куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида Япониянинг фавқулодда ва мухтор элчиси Фумихико Като билан учрашув бўлиб ўтди.

Покистон Ислом Республикаси президенти Ўзбекистон элчисини қабул қилди>>

3 ноябрь куни Ўзбекистон фавқулодда ва мухтор элчиси Фурқат Сидиқов Покистон раҳбарининг Исломободдаги “Айвони Садр” расмий қароргоҳида Покистон Ислом Республикаси президенти Мамнун Ҳусайнга ишонч ёрлиқларини топширди. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ ахборот хизмати хабар берди.

Электрон ҳисоблагичларга эга бўлмаган хўжалик субъектларига газ ва энергия етказиб берилмайди>>

2018 йилнинг 1 январидан бошлаб замонавий электрон ҳисоблаш ускуналари билан жиҳозланмаган юридик шахсларга табиий газ ва электр қуввати етказиб берилмайди. Бу Ўзбекистон ҳукуматининг 2 ноябрдаги қарорида кўзда тутилган.

Жанубий кореялик шифокорлар Бухорода аҳолини тиббий кўрикдан ўтказдилар>>

Бухорода Бухоро вилояти кўптармоқли тиббиёт марказида ўзбекистонлик ва жанубий кореялик шифокорлар бемор болаларни тиббий кўрикдан ўтказдилар.

Ўзбекистонда илк бор “Ёшлар ҳафталиги” бўлиб ўтади>>

2015 йилнинг 16-22 ноябрь кунлари Тошкент шаҳрида “Эртанги кун бизники, марра бизни” шиори остида “Ёшлар ҳафталиги” бўлиб ўтади. Бу ҳақда “Ёшлар ижод саройи”да бўлиб ўтган матбуот анжуманида эълон қилинди.

“Лукойл” Ғарбий Ҳисорнинг газ-конденсат конларида энергия таъминоти объектларини қурди>>

“Ҳисорни тўла ривожлантириш” лойиҳаси доирасида Жарқудуқ ва Адамтош конларида технологик объектларни электр қуввати билан таъминлашга қаратилган икки станция қурилди, деб хабар беради Россиянинг “Лукойл” компаниясининг Ўзбекистондаги оператори LukOil Uzbekistan Operating Company.

Тошкент шаҳрида ёнғин содир бўлиш эҳтимоли бўлган 3371та корхона, бино ва иншоотлар фаолияти тўхтатилди>>

2015 йилнинг 10 ойи давомида пойтахтимизда Давлат ёнғин назорати ходимлари томонидан эҳтимолий ёнғинларни бартараф этиш мақсадида 4980та корхона, ташкилот ва хўжаликлар текширувдан ўтказилди.

Мобил мухбир: Наманган шаҳрида "Дамас"лар ҳаракати тартибга солинадими?>>

Наманган шаҳрида ҳозирги кунда мингдан ошиқ "Дамас" автомобили ҳайдовчилари йўловчи ташиш билан шуғуланиб келаяпти. Аммо айрим ҳайдовчилар тегишли ҳужжатларсиз фаолият кўрсатмоқда, тажрибасиз ёш ҳайдовчилар сабабли кўнгилсиз воқеалар, йўл-транспорт ҳодисалари содир бўлмоқда. 

ОАВ: Наманган хонадонларига иссиқлик етиб борадими?>>

Наманган шаҳридаги хонадонларни қиш мавсумида иситиш масаласи деярли ҳар йил ўткир баҳсларга сабаб бўлади. Агар ҳовлиларда ҳар бир киши ўз кунини ўзи кўрса, кўп хонадонли уйларда истиқомат қилувчи аҳоли “Иссиқлик манбаи” корхонасидан умид қилишга мажбур.

Ботир Кудратходжаев Сурхондарё вилоятига прокурор этиб тайинланди>>

Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг 2015 йил 31 октябридаги буйруғи билан Ботир Бахромович Кудратходжаев Сурхондарё вилоят прокурори лавозимига тайинланди.

Тошкент шаҳрида аҳоли яшаш секторларида содир бўлган ёнғинлар сони 7,3 фоизга камайди>>

2015 йилнинг 10 ойи давомида пойтахтимизда аҳоли яшаш секторларида юзага келган ёнғинлар сони 2014 йилнинг худди шу даврига нисбатан 7,3 фоизга камайди. Шунингдек, ёнғин юзага келиш ҳолатлари ўтган давр мобайнида таълим муассасаларида 27,3 фоиз, маъмурий биноларда 17,5 фоиз, қурилиш объектларида 25 фоизга қисқарган.

UzGazOil’нинг Тошкентдаги шохобчалари телефон рақамлари рўйхати>>

Тошкентда жойлашган UzGazOil шохобчалари рўйхати эълон қилинди. Унда келтирилган телефон рақамларига кўра қўнғироқ қилиб, бензин бор-йўқлигини аниқлаш, шунга қараб у ерга йўл олиш ва навбатга туриш мумкин.

2015 йилда МДҲ темир йўллари орқали 14.8 млн йўловчи ва 1.4 млрд тонна юк олиб ўтилди>>

2015 йилнинг ўтган даврида МДҲ темир йўллари орқали 14.8 млн йўловчи ва 1.4 млрд тонна юк олиб ўтилди. Бу ҳақда МДҲга аъзо давлатлар темир йўл транспорти бўйича кенгашининг 63-йиғилишида айтилди.

Навоийда янги алюминий профиллари заводи қурилмоқда>>

Навоий шаҳрида AKFA компанияси томонидан янги алюминий профиллари заводи қурилмоқда. Бу ҳақда компаниянинг импорт департаменти менежери Камрон Ғуломов баёнот берди.

Ўзбекистон ва Германия ишбилармонлари янги лойиҳалар борасида келишувга эришди>>

4 ноябрь куни Тошкентдаги Халқаро бизнес марказида Ўзбекистон-Германия ва Германия-Ўзбекистон ишчи кенгашларининг йиғилишлари бўлиб ўтди. Тадбирда вазирлик ва идоралар, икки давлат компания ва концернлари вакиллари иштирок этди.

Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида ўзаро юк транзити шартлари яхшиланди>>

"Казахстан темир жолы" раҳбари Аскар Мамин МДҲга аъзо мамлакатлар Темир йўл транспорти кенгашининг 63-мажлисида иштирок этиш учун Ўзбекистонга ташриф буюрди.

Ўзбекистон ТИВда Филиппин элчиси билан ўзаро савдо-иқтисодий алоқалар муҳокама қилинди>>

2015 йилнинг 4 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида Филиппин Республикасининг фавқулодда ва мухтор элчиси Эдуардо Мартин Р.Менез (қароргоҳи Теҳрон шаҳрида) билан учрашув бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Германияга тўқимачилик маҳсулотлари ва мева еткизиб беради>>

Ўзбекистон корхоналари Германияга тўқимачилик ва кимё саноати маҳсулотлари ва мева экспорт қилмоқчи, деб хабар берди “Жаҳон” АА. 

Жаҳон банки томонидан Хоразмда қиймати 2 млрд долларлик лойиҳалар амалга оширилади>>

Жаҳон банки томонидан Хоразм вилояти бўйича деярли 2 млрд доллар қийматида 15та йўналиш бўйича лойиҳалар амалга оширилиши режалаштирилмоқда. Бу ҳақда telegraf.uz нашри хабар тарқатган.

ФИФА рейтинги: Ўзбекистон терма жамоаси 71-ўринда қайд этилди>>

ФИФА расмий сайти октябрь ойи учун терма жамоалар рейтингини эълон қилди.

Ўзбекистонлик каноэчилар Рио-2016 олимпиадаси йўлланмасини қўлга киритишди>>

Индонезиянинг Жакарта шаҳрида байдарка ва каноэда эшкак эшиш бўйича Осиё чемпионати баҳслари ўтказилмоқда.

Top