00:40 / 05.11.2015
3159

Лондонда A321 самолёти бортида бомба портлаган бўлиши мумкинлиги истисно қилинмаяпти

Буюк Британия бош вазири девонхонасида Мисрда фалокатга учраган самолётнинг бортида бомба портлаган бўлиши мумкинлиги истисно қилинмаяпти, деб хабар бермоқда Даунинг-стрит матбуот хизмати.

Бу орада Бирлашган Қироллик ҳукумати тергов тугамагунча фалокат сабаблари ҳақида хулосалар чиқаришга шошилмасликка чақирди.

Даунинг-стритда, шунингдек, Буюк Британия Синой яримороли устидан вақтинчалик парвозларни тўхтатиши маълум қилинди. Бундан ташқари, Шарм-ал-Шайҳдан Британияга парвозлар экспертларга парвозларнинг хавфсизлигига ишонч ҳосил қилишлари учун имконият бериш мақсадида ушланади.

Top