09:52 / 05.11.2015
4018

Навоийда янги алюминий профиллари заводи қурилмоқда

Навоий шаҳрида AKFA компанияси томонидан янги алюминий профиллари заводи қурилмоқда. Бу ҳақда компаниянинг импорт департаменти менежери Камрон Ғуломов баёнот берди.

“Жаҳон” ахборот агентлигига берган интервьюсида таъкидлашича, корхонанинг йиллик салоҳияти 40 минг алюминий профилга тенгдир. “Корхона ишга туширилганидан сўнг биз томонимиздан Навоий эркин индустриал ва иқтисодий зонасида ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар ҳажми ўсиши кутилмоқда, - деди Ғуломов.

– Улар Афғонистон, Қозоғистон, Тожикистон, Туркманистон, Австрия, Польша, Чехия ва бошқа давлатларга экспорт қилинади”.

Top