20:10 / 05.11.2015
8859

Реактив ранецларга эга пилотлар A380 самолёти ёнидан учиб ўтишди

Швейцариялик учувчи Ив Росси ва унинг шогирди, парашютчи Винс Реффет қанот шаклидаги реактив ранец таққан ҳолда Airbus A380 йўловчи самолёти яқинидан учиб ўтишди. Уларнинг ўзлари суратга олган видеолавҳада пилотлар йирик авиалайнерга тенглашиб, бир муддат шу тахлит учгани ва ҳатто унинг атрофида айлангани кўринади. Видео Росси ва Реффетнинг YouTube’даги каналида 4 ноябрь куни жойлаштирилди.

2015 йил майида улар Дубайда янги қурилаётган осмонўпар бинолар олдидан учиб ўтган эди. Жумладан, улар 163 қаватли Бурж Халифа биносининг тепасигача ранецларда кўтарилишган эди. 828 м ли Бурж Халифа дунёдаги энг баланд бино ҳисобланади.

Реактив ранецни Ив Россининг ўзи ишлаб чиққан. Дубайдаги “сайр”дан олдин экстремаллар чўлда машқ қилишган эди.

Top