09:59 / 05.11.2015
4295

Сурия армияси Дамашқ яқинида саудиялик ёлланма жангчилар гуруҳини йўқ қилди

Сурия ҳукумат қўшинлари Дамашқ шаҳри четида 24 нафар хорижлик жангариларни йўқ қилди. РИА Новости агентлигининг маълум қилишича, уларнинг аксарият қисми Саудия Арабистонидан келганлардир.

“Махсус операция сешанба куни бошланган эди. Бир неча юз м ичкарига кира олдик. Бир сутка давомида ўнлаб жангарилар ўлдирилди, улар орасида 24 чет эллик, кўпчилиги Саудия Арабистони фуқароларидир”, - деди агентликка суҳбатдош бўлган суриялик ҳарбий.

Барча шаҳарларда кўча жанглари давом этмоқда. Ҳарбийлар “Жабҳат ан-Нусра” ва “Аҳрор аш-Шом” жангарилари атрофидаги ҳалқани сиқиб келмоқда.

Top