12:54 / 05.11.2015
2656

Тошкент шаҳрида аҳоли яшаш секторларида содир бўлган ёнғинлар сони 7,3 фоизга камайди

2015 йилнинг 10 ойи давомида пойтахтимизда аҳоли яшаш секторларида юзага келган ёнғинлар сони 2014 йилнинг худди шу даврига нисбатан 7,3 фоизга камайди. Шунингдек, ёнғин юзага келиш ҳолатлари ўтган давр мобайнида таълим муассасаларида 27,3 фоиз, маъмурий биноларда 17,5 фоиз, қурилиш объектларида 25 фоизга қисқарган.

Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлигида ИИББ Давлат ёнғин хавфсизлиги хизмати билан ҳамкорликда ўтказилган “Қиш мавсумида Тошкент шаҳрида ёнғин хавфсизлигини таъминлаш борасида амалга оширилган ишлар” мавзусидаги матбуот анжуманида хабар қилинди.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизматининг маълум қилишича, ёнғиннинг олдини олишга қаратилган мавзуларда 95 турдаги 11 мингдан зиёд нусхада эслатма, плакат ва шиорлар ишлаб чиқилиб, жойларга тарқатилди.

 

Top