16:39 / 05.11.2015
2788

Тошкент шаҳридаги 273та умумтаълим мактабининг иситиш тизимлари таъмирланди

Бугунга қадар Ўзбекистондаги 145та умумтаълим мактаби, 219та мактабгача таълим муассасаси, 12та махсус мактаб-интернати ва Меҳрибонлик уйларида капитал таъмирлаш ишлари амалга оширилган. Бу ҳақда УзА нашри хабар берди.

Шунингдек, 2 мингдан зиёд мактаб, 1,5 мингга яқин мактабгача таълим муассасаси, 50 махсус мактаб-интернати жорий таъмирдан чиқарилган.

Куз-қиш даврида 1089 қозонхона таъмирланиб, 132 минг метрдан зиёд ички, 9 минг метрдан ортиқ ташқи иситиш тизимлари алмаштирилди, 225 минг квадрат метрдан зиёд томлар таъмирланди, қарийб 8 минг метр иссиқлик тармоғи изоляция қилинди.

"Тошкент шаҳрида 273 умумтаълим мактабининг ички ва ташқи иситиш тизимлари таъмирдан чиқарилди. Ҳозирги кунда ўттиздан зиёд иситиш қозони ва 72 минг квадрат метрдан ортиқ томни капитал ва жорий таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда", – дейди Халқ таълими вазирлиги бошқарма бошлиғи Фарҳод Узоқов.

Жорий йилда тўққиз юздан зиёд таълим даргоҳида уч мингдан ортиқ иситиш қозони алмаштирилган.

Top