18:26 / 06.11.2015
5099

Эронда бўлиб ўтаётган кураш бўйича ЖЧнинг илк кунида Ўзбекистон вакиллари 5та медал олди

5 ноябрь куни Эроннинг Хуррамобод шаҳрида ўзбек кураши бўйича навбатдаги жаҳон чемпионати бошланди.

Мусобақанинг илк кунида Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари бир йўла 3та олтин ва 2та кумуш медалини қўлга киритишди.

Мурод Дўсимбетов бош мураббийлигидаги Ўзбекистон терма жамоаси аъзоларидан олтин медални биринчи бўлиб -81 кг вазн тоифасида гиламга чиққан Тимурхон Тўраев келтирган.

-100 кг вазнда курашган Эркин Дониёров ва энг оғир +100 кг вазн тоифасидаги Муҳсин Ҳисомиддинов ҳам жаҳон чемпиони номига сазовор бўлишди.

-81 кг вазндаги Руслан Болтаев ҳамда +100 кг вазндаги Бекзод Каримов кумуш медали билан тақдирланишди.

Биринчи кунги барча ғолиб ва совриндорлар:

-81 кг.

1. Темур Тўраев (ЎЗБЕКИСТОН)

2. Руслан Болтаев (ЎЗБЕКИСТОН)

3. Илёс Алиакбари (Эрон)

3. Сардор Жумаев (Туркманистон)

-90 кг.

1. Сайидалиашгар Мусави (Эрон)

2. Юнус Вализода (Эрон)

3. Гоирги Иадзе (Грузия)

3. Игор Книш (Украина)

5. Валижон Очилов (ЎЗБЕКИСТОН)

-100 кг

1. Эркин Дониёров (ЎЗБЕКИСТОН)

2. Муслим Нури (Эрон)

3. Воҳид Нури (Эрон)

3. Владислав Зембятский (Украина)

+100 кг

1. Муҳсин Ҳисамиддинов (ЎЗБЕКИСТОН)

2. Бекзод Каримов (ЎЗБЕКИСТОН)

3. Ҳамид Голи (Эрон)

3. Жаъфар Паҳлавони (Эрон)

Эслатиб ўтамиз, бугуни жаҳон чемпионатида -60, -66, -73 ҳамда мутлоқ вазн тоифасидаги баҳслар ўтказилади.

Top