21:39 / 06.11.2015
4071

Мисрда Британиянинг қутқарув рейси йўлда орқага қайтарилди

Британиялик сайёҳларни Шарм-ал-Шайхдан олиб чиқиши керак бўлган, Миср томон учаётган қутқарув самолёти йўлда орқага қайтарилди, деб хабар бермоқда Sky News нашри.

Сунъий йўлдошдан олинган маълумотларга кўра, самолёт Албания устида режалаштирилмаган ортга бурилиш амалга ошириб, Буюк Британияга йўл олган.
Британия ҳукумати томонидан ҳозирча бунга расмий изоҳ берилмаган.

Аввалроқ Буюк Британияда британиялик сайёҳларни Мисрдан қайтариш мураккаблик туғдираётгани маълум қилинганди.

Top