19:10 / 06.11.2015
3297

Қозоғистон ҳукумат танга курсининг беқарорлиги туфайли бюджетни туза олмаяпти

Қозоғистон Мажлиси 2016-2018 йиллар бюджетини миллий валюта беқарорлиги туфайли тузиб чиқа олмаслигидан хавотирда, деб хабар беради РИА Новости агентлиги.

“Жорий йилда вазият ҳар йилгидек эмас, - тан олди молия вазири ўринбосари Лена Карамзина. – Иккинчи йилки, биз эҳтиёткорлик билан ҳар бир тангани кўриб чиқишга мажбурмиз”.

Унинг қўшимча қилишича, беқарорликнинг юқорилиги туфайли вазият ҳар соатда ўзгармоқда, шу боис бюджет тузишда жуда эҳтиёт бўлиш зарур.

Top