22:41 / 06.11.2015
5327

"Рапид" футболчиси йиқилиб тушган ҳолатида гол уриб, жамоасига ғалаба келтирди

5 ноябрь куни Чехиядаги «Дусан Арена — Места Плзне» стадионида Европа Лигаси, гуруҳ босқичининг 4-тури доирасида маҳаллий «Викторией Пльзень» ва Австриянинг «Рапид» жамоаси ўртасида ўтказилган учрашувда ноодатий воқеа рўй берди.

Ушбу ўйин қаҳрамони меҳмон жамоа ярим ҳимоячиси Филипп Шобесбергер бўлди. У ўйиннинг 77-дақиқасида мезбонлар дарвозабони билан яккама-якка вазиятга чиқиб борди. Лекин у зарба беришга улгурмасдан, қоқилиб йиқилди Лекин у йиқилган ҳолатда ҳам мақсад учун курашни давом эттириб, тиззаси билан тўпга тегинди ва гол уришга эришди. Ўйиндаги дастлабки гол ҳам айнан Филипп Шобесбергер томонидан урилганди ва у ўйин қаҳрамонига айланди.

Top