23:32 / 07.11.2015
4425

Жангарилар Ҳалабдаги тарихий қалъага кираверишни портлатиб юборди

Суриялик жангарилар Ҳалаб қалъаси – таихий обиданинг ғарбий киравериши остидаги туннелни портлатиб юборди. Маълумотларга кўра, Қалъа милоднинг IХ асрида қурилган. Бу ҳақда ҳарбий манбага иқтибос келтирган ҳолда Sputnik агентлигининг араб таҳририяти маълум қилди.

Портлаш оқибатида иншоотга жиддий зарар етди. Портлашдан кейин жангарилар Сурия армияси позицияларига ҳужум қилди. Жангларда бир нафар суриялик аскар ҳалок бўлди, 3 нафари яраланди. Жангарилар орасидаги йўқотишлар ва уларнинг қайси гуруҳга мансублиги маълум қилинмаган.

Ҳалаб қальаси 944 йилдан 957 йилгача 13 йил давомида қурилган. Турли даврларда қалъа мўғуллар, византияликлар, араблар, салиб юриши иштирокчилари ва бошқа истилочилар томонидан назорат қилинган. Тарихий обида 1986 йилда ЮНЕСКОнинг Бутунжаҳон мероси объектлари рўйхатига “Ҳалабнинг эски шаҳри” сифатида киритилган эди.

Top