21:29 / 07.11.2015
7291

KUN.UZ дайжести: 7 ноябрда рўй берган энг қизиқарли хабарлар

Ҳурматли ўқувчилар, эътиборингизга 7 ноябр куни рўй берган энг қизиқарли воқеалар ҳақидаги хабарларни такроран ҳавола этамиз.

Америкалик аёл ўз ҳомиладорлиги ҳақида туғруқ жараёни бошланиши арафасида билди>>

Metro нашрининг хабар қилишича, 47 ёшли аёл ўзининг ҳомиладорлиги ҳақида туғруқ жараёни бошланишига 1 соат қолганида хабар топган.

Сўнгги тадқиқотлар: жаҳонда болаларга энг кўп қўйилаётган исмлар маълум қилинди>>

АҚШлик Лора Уоттенберг исмли мутахассис олиб борган тадқиқотларга кўра, ер юзидаги энг оммабоп исм София эканлиги маълум бўлди, деб хабар бермоқда The Independent.

Непалда машҳур актёр Бенедикт Камбербэтч ижросида янги блокбастер суратга олинади>>

Бутун дунёга машҳур бўлган индуизм эҳромлар мажмуи — Пашупатинатх манзараларини Америка комикси асосида суратга олинган Доктор Стрэнж ҳақидаги фильмда томоша қилиш мумкин. Фильмни суратга олиш ишлари айни кунларда Непал пойтахтида старт олган.

Янги BlackBerry Priv Android-смартфони сотувга чиқарилди>>

АҚШда QWERTY-клавиатурасига эга, вертикаль слайдерли BlackBerry Priv Android-смартфонининг сотуви бошланди. Уни AT&T мобиль алоқа операторидан сотиб олиш мумкин.

Янги Hyundai Equus модели Genesis суббренди остида чиқарилади>>

Hyundai компаниясининг Genesis ҳашаматли суббрендининг биринчи вакили учинчи авлод Equus седани бўлади, у G90 деб қайта номланади. Бу ҳақда The Korean Car Blog портали маълум қилди.

Audi компанияси 1936 йилги машина нусхасини 3D-принтеридан чиқарди>>

Audi компаниясининг автомобиль қурилмалари ишлаб чиқарувчи бўлими мутахассилари 3D-принтери ёрдамида 1936 йилда ишлаб чиқилган Auto Union Typ C машинаси нусхасини чоп этишди. 1:2 масштабда тайёрланган модель металл кукуни ёрдамида 3D-принтертдан чиқарилди.

Роналду замонавий футболдаги 5 нафар энг яхши ёш футболчи номини санади>>

“Реал Мадрид” ҳужумчиси Криштиану Роналду ёш футболчилар орасидаги ўзи учун энг кучли деб билган 5 нафар футболчи номларини санади.

"Йилнинг энг чиройли голи" муаллифлиги учун даъвогарлар рўйхати эълон қилинди>>

ФИФА йилнинг энг чиройли голи учун бериладиган Ференц Пушкаш мукофоти учун номзодлар рўйхатини тузиб чиқди.

Шимолий Кореянинг ақл бовар қилмас архитектураси>>

Эътиборингизга фақатгина Шимолий Кореяда учратиш мумкин бўлган ғаройиб, ақл бовар қилмас ва ўта чиройли архитектура намуналарини ҳавола этамиз.

Энг яхши сайёҳлик фотосуратлари – 2015>>

Қалтис вазиятларга тушиш ва хавфли нуқталарда бўлиб, энг баланд осмонўпар чўққиларни забт этишни яхши кўрадиган инсонларни саёҳатнинг муддати, макони қизиқтирмайди. Улар севимли машғулотлари учун ҳафталаб, бир неча ойлаб саёҳат қилишади.

Фото: 100 хитойлик қиз шиша кўприк устида йога билан шуғулланмоқда>>

Хитойнинг Си хиёбонида қурилган шиша кўприкда 5 ноябрь куни юзта хитойлик қиз йога билан шуғулланди. Суратларга Daily Mail нашри эътибор қаратди.

Австралияда биринчи бор бошқарувчисиз автомобиль ишга тушди>>

Австралия йўлларида илк бор ҳайдовчисиз автомобиль пайдо бўлди, деб хабар бермоқда The Australian.

Неймар: “Мен “Реал”нинг ўйинларини томоша қилишни ёқтирмайман>>

“Барселона” ҳужумчиси Неймарнинг маълум қилишича, у бошқа жамоалар ўртасидаги учрашувларни томоша қилишни ёқтирмайди.

Alibaba компанияси Youku Tudou видеохостингини 4,8 млрд долларга сотиб олмоқда>>

Хитойнинг Alibaba Group Holdings компанияси Youku Tudou Inc. видеохостингининг 81,7 фоиз акциясини 4,77 млрд доллар эвазига сотиб олмоқда, деб хабар бермоқда Bloomberg.

Туркия аэропортидаги фаррош топиб олган 24,5 минг евросини қайтиб берди>>

Истамбулнинг Отатурк номли халқаро аэропорти фарроши Эмрах Эвренсель аэропорт маъмуриятига VIP-ҳудуднинг ювиниш хонасидан топиб олган 24,5 минг еврони ьопширди.
“Мен пулларни ўзимга олиб қолишим мумкин эди... 

ОАВ: "Реал" Роналдунинг ўрнига ўринбосар топди>>

Агар Криштиану Роналду мадридликлар сафини тарк этса, "Бавария"нинг польшалик ҳужумчиси Роберт Левандовски "Реал"га олиб келиниши мумкин. Бу ҳақда El Mundo Deportivo нашри хабар тарқатди.

Top