10:16 / 07.11.2015
12341

"Йилнинг энг чиройли голи" муаллифлиги учун даъвогарлар рўйхати эълон қилинди

ФИФА йилнинг энг чиройли голи учун бериладиган Ференц Пушкаш мукофоти учун номзодлар рўйхатини тузиб чиқди.

Ушбу рўйхатдан 10 нафар футболчи жой олган бўлиб, улар орасида "Барселона" ҳужумчиси Лионель Месси ва "Рома" ярим ҳимоячиси Алессандро Флоренци номларини кўриш мумкин.

1) «Флитвуд» ҳужумчиси Дэвид Боллнинг «Престон» дарвозасига урилган голи;

2) «Реал Сосьедад» ярим ҳимоячиси Чори Кастронинг «Депортиво» дарвозасига урилган голи;

3) «Рома» ярим ҳимоячиси Алессандро Флоренцининг ЕЧЛ гуруҳ босқичида «Барселона»га қарши ўйинда урган голи;

4) «Атлетико Гояньенсе» футболчиси Венделланинг «Гоянезии» дарвозасига йўлланган голи;

5) АҚШ аёллар терма жамоаси футболчиси Карли Ллойднинг ЖЧда Япония дарвозасига урган голи;

6) «Барселона» ҳужумчиси Лионель Мессининг Испания Кубоги учун финал ўйинида «Атлетик» дарвозасига урган голи;

7) «Милан» ҳимоячиси Филипп Мексеснинг «Интер» билан ўртоқлик учрашувида урган голи;

8) «Падерборн» ҳимоячиси Марсель Ндженганинг «Болтон»га қарши ўртоқлик учрашувида урган голи;

9) Коста-Рика чемпионати вакили «Эредиано» жамоаси футболчиси Эстебан Рамиреснинг«Депортиво Саприсса» жамоасига урган голи;

10) «Ювентус» ҳужумчиси Карлос Тевеснинг Италия чемпионати доирасида «Парма» дарвозасига урган голи.

Овоз бериш жараёни 1 декабрга қадар давом этади, шундан сўнг совринга номзод уч нафар футболчи танлаб олинади. Ғолиб номи 2016 йил 12 январь куни “Олтин тўп” совринини топшириш вақтида маълум бўлади.

Top