20:41 / 07.11.2015
3158

ОАВ: фалокатга учраган A321 самолёти “қора қутилари” самолёт бортида портлаш бўлгани ҳақидаги тахминларни ҳозирча тасдиқламаяпти

Мисрда фалокатга учрган Россия самолёти “қора қутилари”дан олинган маълумотлар ҳозирча самолёт бортида портлаш юз бергани ҳақидаги тахминни тасдиқламаяпти, деб хабар бермоқда Миср ОАВларига иқтибос келтирган ҳолда РИА “Новости” ахборот агентлиги.

Бу ҳақда самолёт фалокати сабабларини ўрнатиш билан шуғулланаётган техник комиссияга яқин манба хабар берди. “Тергов самолётда портловчи модда ёки портловчи қурилма бўлганини тасдиқламади”, деб айтди манба.

Top